https://oz.sputniknews.uz/20230829/on-yoshli-ozbekistonlik-qiz-rossiyadan-vatanga-qaytarildi-38342183.html
Ўн ёшли ўзбекистонлик қиз Россиядан ватанга қайтарилди
Ўн ёшли ўзбекистонлик қиз Россиядан ватанга қайтарилди
Бош консулхона ходимларининг махсус марказ раҳбарияти билан ўтказган музокаралари натижасида 10 ёшли ўзбекистонлик қизни ватанга юбориш бўйича келишувга эришилган.
2023-08-29T14:31+0500
2023-08-29T14:31+0500
2023-08-29T15:33+0500
жамият
ўзбекистон
россия
миграция
самарқанд
/html/head/meta[@name='og:title']/@content
/html/head/meta[@name='og:description']/@content
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/14/22296895_0:0:3070:1726_1920x0_80_0_0_d77cc0d5a8dde7a254ab4b257a6383a6.jpg
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги кўмагида Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида қонуний вакиллари бўлмаган 10 ёшли ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.Жорий йил 20 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро Б.М. Бош консулхонага мурожаат қилган. У 2013 йил 17 майда Хабаровск шаҳрида туғилган қизи Ж.М.ни Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраган.2023 йилнинг июнь ойида Б.М. Россия ҳудудида миграция қонунчилигига зид равишда бўлиб турганлиги сабабли, у суд қарори асосида Ўзбекистонга мажбурий тарзда чиқариб юборилган. 10 ёшли Ж.М. эса Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Хабаровск ўлкаси “Центр социальной помощи семье и детям” номли махсус марказга жойлаштирилган.Шундан сўнг, Ж.М.га Бош консулхона томонидан тегишли тартибда “ватанга қайтиш” гувоҳномаси расмийлаштирилган.Натижада Ўзбекистон фуқароси 27 август куни Хабаровск-Новосибирск-Самарқанд йўналиши бўйича ҳаво қатновида Ўзбекистонга кузатиб қўйилган. Маълумотларга кўра, вояга етмаган қизалоқ соғ-саломат отаси бағрига қайтган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/14/22296895_0:0:2732:2048_1920x0_80_0_0_cd510554e065d0533357698e577daebd.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
ўзбекистонлик қиз россия
Ўн ёшли ўзбекистонлик қиз Россиядан ватанга қайтарилди
14:31 29.08.2023 (янгиланди: 15:33 29.08.2023) Бош консулхона ходимларининг махсус марказ раҳбарияти билан ўтказган музокаралари натижасида 10 ёшли ўзбекистонлик қизни ватанга юбориш бўйича келишувга эришилган.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги кўмагида Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округи ҳудудида қонуний вакиллари бўлмаган 10 ёшли ўзбекистонлик қиз ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” АА
хабар берди. Жорий йил 20 июль куни Самарқанд вилоятида туғилган фуқаро Б.М. Бош консулхонага мурожаат қилган. У 2013 йил 17 майда Хабаровск шаҳрида туғилган қизи Ж.М.ни Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраган.
Ўрганишлар чоғида маълум бўлишича, Б.М. бир неча йил давомида Россиянинг Хабаровск шаҳрида вақтинча меҳнат фаолияти билан шуғулланиб келган. Ушбу даврда у Россия фуқароси Я.Г. билан танишиб турмуш қурган. Ушбу турмушдан қизи Ж.М. дунёга келган. Қизнинг онаси Я.Г. эса 2021 йилнинг 27 июнь куни узоқ давом этган оғир касалликдан сўнг вафот этган.
2023 йилнинг июнь ойида Б.М. Россия ҳудудида миграция қонунчилигига зид равишда бўлиб турганлиги сабабли, у суд қарори асосида Ўзбекистонга мажбурий тарзда чиқариб юборилган. 10 ёшли Ж.М. эса Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Хабаровск ўлкаси “Центр социальной помощи семье и детям” номли махсус марказга жойлаштирилган.
Бош консулхона ходимларининг махсус марказ раҳбарияти билан ўтказган музокаралари натижасида 10 ёшли ўзбекистонлик қизни ватанга юбориш бўйича келишувга эришилган.
Шундан сўнг, Ж.М.га Бош консулхона томонидан тегишли тартибда “ватанга қайтиш” гувоҳномаси расмийлаштирилган.
Натижада Ўзбекистон фуқароси 27 август куни Хабаровск-Новосибирск-Самарқанд йўналиши бўйича ҳаво қатновида Ўзбекистонга кузатиб қўйилган. Маълумотларга кўра, вояга етмаган қизалоқ соғ-саломат отаси бағрига қайтган.