Қайси ҳудудлардаги мактаблар янги ўқув йилига яхши тайёргарлик кўргани маълум бўлди

© iStock.com / RidofranzЗамонавий синф хонаси.
Замонавий синф хонаси. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.08.2023
Oбуна бўлиш
Санэпидқўмита: республикадаги 78 та мактабнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилди.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги мактаблар янги ўқув йилига яхши тайёргарлик кўрган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Санэпидқўмита) ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова Sputnik мухбирига маълум қилди.
Қайд этилишича, республикадаги жами 9978 та мактабдан 7039 тасида янги ўқув йилига тайёргарлиги, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига риоя қилиниши устидан назорат ўтказилган.

“Жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига кўра ўрганилган умумтаълим мактабларидан жами 5398 таси янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилган, 1612 тасида тайёргарлик ишлари давом этмоқда, 29 тасида таъмирлаш, жиҳозлаш, тайёргарлик ишлари олиб борилмаётганлиги аниқланди”, - дейди Саидова.

Айтилишича, энг яхши тайёргарлик Бухоро, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида кўрилган.
Таъкидланишича, мактабларда санитария қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган 2752 нафар масъул шахсга нисбатан маъмурий чоралар (жарималар) қўлланилган.

“Шунингдек, 78 та мактабнинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. Қолаверса, 1768 нафар ишчи-ходим тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмагани сабабли ишдан вақтинча четлаштирилган”, - дея қўшимча қилди Санэпидқўмита ахборот хизмати раҳбари.

Ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш мақсадида, умумтаълим мактаблари раҳбарларига кўрсатма ва тавсиялар берилган.
Кўрсатма ва тавсиялар:
Мактаб ҳудудларда ободонлаштириш ишларини олиб бориш бўйича - 1881 та; Томларни таъмирлаш бўйича - 345 та;
Синф хоналарни таъмирлашга - 847 та;
Ертўлаларни таъмирлашга - 96 та;
Иситиш тизимини таъмирлашга - 847 та;
Ҳожатхоналарнинг санитария ҳолатини яхшилаш бўйича - 1290 та;
Ошхоналарнинг санитария ҳолатини яхшилаш бўйича - 885 та.
Эслатиб ўтамиз, мактабларда “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари 4 сентябрь куни соат 08:00 да “Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида ўтказилади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда юқори синфда ўқитиладиган фанлар 16 тадан 11 тага қисқартирилиши маълум қилингани хабар қилинган эди.
Сколько стоит собрать ребенка в школу в Узбекистане в 2023 году. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2023
Болани мактабга тайёрлаш неча пулга тушади — харажатлар калькулятори 2023
Янгиликлар лентаси
0