https://sputniknews.uz/20230829/magistratura-qabul-natijalari-38365227.html
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Янги ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 20 054 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.
2023-08-29T19:10+0500
2023-08-29T19:10+0500
2023-08-29T19:10+0500
жамият
ўзбекистон
магистратура
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489369_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_f0ca3e8a9879b1f0dd80d215cc8508bb.jpg
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Янги ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 20 054 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.Унга кўра, рўйхатдан ўтган талабгорлардан 9 074 нафарининг ҳужжати белгиланган талаб даражасида бўлмагани сабабли асослантирилган ҳолда рад этилди. Талаб даражасида бўлган 10 980 нафар талабгор аризаси танловда иштирок этган.Танлов натижаларига кўра, 6 393 нафар талабгор ўқишга тавсия этилди. Шундан:Тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган талабгорларнинг 2 160 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.Маълумот учун, олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489369_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_594f1864f520b192b6ec073aefcf593a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
магистратура қабул натижалари magistr.edu.uz
магистратура қабул натижалари magistr.edu.uz
Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди
Талабгорлар натижаларни magistr.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Янги ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича
magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтган 20 054 нафар фуқаронинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати
маълум қилди.
Унга кўра, рўйхатдан ўтган талабгорлардан 9 074 нафарининг ҳужжати белгиланган талаб даражасида бўлмагани сабабли асослантирилган ҳолда рад этилди. Талаб даражасида бўлган 10 980 нафар талабгор аризаси танловда иштирок этган.
Танлов натижаларига кўра, 6 393 нафар талабгор ўқишга тавсия этилди. Шундан:
давлат гранти — 3 238 нафар;
тўлов-контракт — 3 155 нафар.
Тўлов-контракт асосида ўқишга тавсия этилган талабгорларнинг 2 160 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Талабгорлар натижаларни
magistr.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билишлари мумкин.
Маълумот учун, олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига базавий тўлов-контракт асосида қабул қилинган хотин-қизларнинг тўлов-контракт суммаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.