https://sputniknews.uz/20230829/jaloliddin-manguberdi-tavallud-tangalar-sotuv-38327063.html
Жалолиддин Мангуберди таваллудига бағишланган тангалар сотуви йўлга қўйилди — нархлар
Жалолиддин Мангуберди таваллудига бағишланган тангалар сотуви йўлга қўйилди — нархлар
Sputnik Ўзбекистон
Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.
2023-08-29T10:44+0500
2023-08-29T10:44+0500
2023-08-29T11:55+0500
иқтисод
ўзбекистон
марказий банк
жалолиддин мангуберди
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27576997_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_32fc3d5bbc2535681abb348e8599d76c.jpg
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Бугундан бошлаб Жалолиддин Мангуберди таваллудига бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилади. Бу ҳақда Марказий банк хабар берди. Мазкур эсдалик тангалари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотуви йўлга қўйилган.Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.Халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин.Шу кунгача Марказий банк томонидан 30 дан ортиқ эсдалик тангалари сотувга чиқарилган.Эслатиб ўтамиз, 1999 йил 20 октябрда Марказий банкнинг Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик юбилейига бағишлаб, қиймати 25 сўм бўлган эсдалик тангаси муомалага чиқарилган эди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/08/1d/27576997_96:0:1171:806_1920x0_80_0_0_88cbd65ae5b275f02d201dfa6b99caac.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон марказий банк олтин кумуш эсдалик тангалари тижорат банклар нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар сотиб олиш жалолиддин мангуберди танга
ўзбекистон марказий банк олтин кумуш эсдалик тангалари тижорат банклар нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар сотиб олиш жалолиддин мангуберди танга
Жалолиддин Мангуберди таваллудига бағишланган тангалар сотуви йўлга қўйилди — нархлар
10:44 29.08.2023 (янгиланди: 11:55 29.08.2023) Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.
ТОШКЕНТ, 29 авг — Sputnik. Бугундан бошлаб Жалолиддин Мангуберди таваллудига бағишланган олтин ва кумуш эсдалик тангалари сотуви йўлга қўйилади. Бу ҳақда Марказий банк
хабар берди. “Марказий банк томонидан жорий йилнинг 29 августидан бошлаб “Жалолиддин Мангуберди таваллудининг 825 йиллиги” мавзусига бағишланган олтиндан тайёрланган 15 ва 20 грамм оғирликдаги ҳамда кумушдан тайёрланган 31,1 грамм оғирликдаги эсдалик тангалари сотувга чиқарилмоқда”, - дейилади хабарда.
Мазкур эсдалик тангалари уларнинг техник хусусиятларини тасдиқловчи асиллик сертификатлари билан сотуви йўлга қўйилган.
Олтин ва кумуш эсдалик тангаларини тижорат банкларининг филиалларида нақд ва нақд пулсиз ҳисоб-китоблар асосида сотиб олиш мумкин.
Эсдалик тангаларининг 15 гр (олтин) сотув нархи 11 722 000 сўм, 20 гр (олтин) эса 15 629 000 сўмга тенг. Кумушнинг 31,1 гр эса 584 000 сўмни ташкил этмоқда.
Халқаро қимматбаҳо металлар бозори конъюнктурасидан келиб чиқиб, Марказий банк томонидан нархлар кун давомида қайта кўриб
чиқилиши мумкин.Шу кунгача Марказий банк томонидан 30 дан ортиқ эсдалик тангалари сотувга чиқарилган.
Эслатиб ўтамиз, 1999 йил 20 октябрда Марказий банкнинг Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллик юбилейига бағишлаб, қиймати 25 сўм бўлган эсдалик тангаси муомалага чиқарилган эди.