https://sputniknews.uz/20230828/ozbekiston-qozogiston-va-qirgiziston-ozaro-elektr-energiyasi-etkazib-berishga-kelishib-oldi-38317859.html
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўзаро электр энергияси етказиб беришга келишиб олди
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўзаро электр энергияси етказиб беришга келишиб олди
Sputnik Ўзбекистон
Остонада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирларининг минтақада сув-энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Келгуси куз-қиш мавсумида электр энергияси етказиб бериш масалалари муҳокама қилинган, қатор ўзаро келишувларга эришилган, етказиб бериш ҳажмлари ва муддатлари белгиланган.
2023-08-28T20:01+0500
2023-08-28T20:01+0500
2023-08-28T20:01+0500
жамият
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1c/38316822_0:119:1280:839_1920x0_80_0_0_e69cca2ebcf98787e576c21e9d91e829.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Остонада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирларининг минтақада сув-энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.Тадбир давомида келгуси куз-қиш мавсумида электр энергияси етказиб бериш масалалари муҳокама қилинган, қатор ўзаро келишувларга эришилган, етказиб бериш ҳажмлари ва муддатлари белгиланган.Шунингдек, раҳбарлар электр энергиясининг соатлик ҳисобини юритиш механизмини жорий этиш имкониятларини ишлаб чиқиш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида режадан ташқари оқимларни ҳисоб-китоб қилиш бўйича шартномалар тузиш, режадан ташқари оқимларни ҳисоб-китоб қилиш бўйича шартномаларнинг амалдаги шартларини қайта кўриб чиқишга келишиб олган.Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, учрашув доирасида қўшни давлатлар билан трансчегаравий гидроэнергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, "Қамбарота-1" ГЭС лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган.
ўзбекистон
қозоғистон
қирғизистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1c/38316822_150:206:923:786_1920x0_80_0_0_70165d3e313092f788c8eb272a27bd51.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон қозоғистон қирғизистон электр энергияси етказиб бериш
ўзбекистон қозоғистон қирғизистон электр энергияси етказиб бериш
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон ўзаро электр энергияси етказиб беришга келишиб олди
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон келгуси куз-қиш мавсумида электр энергияси етказиб бериш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Остонада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон энергетика вазирларининг минтақада сув-энергетика соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди. Қозоғистон Энергетика вазирлиги матбуот хизмати
хабар берди. Тадбир давомида келгуси куз-қиш мавсумида электр энергияси етказиб бериш масалалари муҳокама қилинган, қатор ўзаро келишувларга эришилган, етказиб бериш ҳажмлари ва муддатлари белгиланган.
Шунингдек, раҳбарлар электр энергиясининг соатлик ҳисобини юритиш механизмини жорий этиш имкониятларини ишлаб чиқиш, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида режадан ташқари оқимларни ҳисоб-китоб қилиш бўйича шартномалар тузиш, режадан ташқари оқимларни ҳисоб-китоб қилиш бўйича шартномаларнинг амалдаги шартларини қайта кўриб чиқишга келишиб олган.
Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг
хабар қилишича, учрашув доирасида қўшни давлатлар билан трансчегаравий гидроэнергетика лойиҳаларини амалга ошириш, хусусан, "Қамбарота-1" ГЭС лойиҳаси ҳам муҳокама қилинган.