Ўқитувчиларнинг малакаси табақалашган ҳолда оширилади

© Depositphotos / BlazeofgloryУчитель пишет у доски в школе
Учитель пишет у доски в школе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўқитувчининг билим кўрсаткичлари баҳоланади ва паст натижа олганлари бўйича ўзи ўқиган олийгоҳга рекламация (эътироз) юборилади.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистонда ўқитувчиларнинг малакаси табақалашган ҳолда оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Малака оширишдан олдин ўқитувчининг билими диагностикадан ўтказилади ва натижасига кўра индивидуал касбий ривожланиш йўналишлари белгиланади. Бунда ўқитувчининг билим кўрсаткичлари баҳоланади ва паст натижа олганлари бўйича ўзи ўқиган олийгоҳга рекламация (эътироз) юборилади.
Бу натижалар педагогик олийгоҳлар фаолияти учун ҳам баҳо бўлади. Паст натижа кўрсатган ўқитувчилар анъанавий усулда, юқори натижага эришганлари онлайн шаклда малака оширади.
Вилоят ҳокимларига 14 та малака ошириш марказини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича дастур қабул қилиб, амалий ишларни бошлаш топширилди. Йил якунигача ҳудудий марказлар бошқарувига хорижий мутахассислар олиб келинади.
Педагог - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади
Янгиликлар лентаси
0