Мустақиллик байрами сабабли пенсия олдинроқ берилади

© Sputnik / Зафар ХалиловСум
Сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Oбуна бўлиш
Мустақиллик байрами муносабати билан сентябрь учун пенсия ва нафақа тўловлари (нақдсиз шаклда) 29−31 август кунлари пластик карталарга ўтказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари картага муддатидан олдин ташлаб берилади. Бу ҳақда Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Байрами муносабати билан 1 сентябрь — жума ҳамда 2−3 сентябрь шанба ва якшанба дам олиш кунларига тўғри келмоқда.
Шу сабабли пенсия ва нафақа тўловларини банк карта (нақд пулсиз) шаклда олувчи фуқароларнинг сентябрь ойи учун пенсия ва нафақалари 29−31 август кунлари пластик карталарига ўтказиб берилади.
Пуллар нақд шаклда олувчиларга эса 4 сентябрдан етказиб берилади.
Янгиликлар лентаси
0