https://sputniknews.uz/20230828/moskva-birjasi-rossiyaga-dost-davlatlar-valyutalarini-ayirboshlash-markaziga-aylanmoqda-38312196.html
Москва биржаси Россияга дўст давлатлар валюталарини айирбошлаш марказига айланмоқда
Москва биржаси Россияга дўст давлатлар валюталарини айирбошлаш марказига айланмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Москва биржаси Россияга дўст бўлган давлатлар миллий валюталарини алмаштириш маҳаллий марказига айланмоқда ва бундай операциялар ҳажми ўсмоқда.
2023-08-28T17:57+0500
2023-08-28T17:57+0500
2023-08-28T18:02+0500
иқтисод
россия
биржа
валюта
еоии
доллардан воз кечиш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1c/38312760_0:320:3072:2048_1920x0_80_0_0_902f5225e7444740ccc580956669c551.jpg
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Москва биржаси (MOEX) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва бошқа Россияга дўст бўлган давлатлар миллий валюталарини алмаштириш учун маҳаллий марказга айланмоқда. Бу ҳақида Москва биржасининг пул бозори департаменти директори Сергей Титов РИА Новостига маълум қилди.Ўтган йилда Қозоғистон валютаси тенге-рубл савдоси олти баравар, Арманистон драми савдоси 55 баравар ошди. Ундан ташқари Хитой юани савдоси ҳажми 43%, Туркия лираси савдоси 12 бараварга ошган. Шунингдек, Тожикистон сомониси билан савдо ҳажми ҳам 80%га ошган.Шу билан бирга Мосбиржада хусусий инвесторлар улуши ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, уларнинг улуши ўтган йилги 12 фоизга нисбатан 18 фоизга ўсган.Яқин келажакда Москва биржаси савдонинг тўғридан-тўғри иштирокчилари сифатида ЕОИИ ташқарисидаги норезидентларни жалб қилишни режалаштирмоқда.Эксперт сўзларига кўра, яқин келажакда Москва биржасида Ҳиндистон рупийси, БАА дирҳами ва бошқа валюталар савдоси ҳам йўлга қўйилиши режалаширилган, лекин бунинг учун ушбу давлатлар ҳам тегишли қонун қабул қилиши керак.Маълумот учун Ўзбекистон сўми Мосбиржада 2022 йилнинг 12 сентябрида савдога чиқарилган эди. Бугунги кунда “Ўзбек сўми — Россия рубли” валюта жуфтлиги спот-бозорда "бугун" ва "эртага" ҳисоб-китоблари билан сотилмоқда. Бу икки давлат ташқи иқтисодий фаолияти субъектлари учун миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилиш имкониятини яратади. Россия Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорларидан бири эканини ҳисобга олганда — бу жуда муҳим.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/1c/38312760_341:0:3072:2048_1920x0_80_0_0_9b6b9709994b03721a1cd94db5d86c0f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
москва россия миллий валюта алмаштириш марказ биржа
москва россия миллий валюта алмаштириш марказ биржа
Москва биржаси Россияга дўст давлатлар валюталарини айирбошлаш марказига айланмоқда
17:57 28.08.2023 (янгиланди: 18:02 28.08.2023) Москва биржаси ЕОИИ ва Россияга дўст бўлган давлатлар миллий валюталарини алмаштириш маҳаллий марказига айланмоқда ва бундай операциялар ҳажми ўсмоқда.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Москва биржаси (MOEX) Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва бошқа Россияга дўст бўлган давлатлар миллий валюталарини алмаштириш учун маҳаллий марказга айланмоқда. Бу ҳақида Москва биржасининг пул бозори департаменти директори Сергей Титов РИА Новостига маълум қилди.
“Пул-валюта бозори Россия молия бозорининг энг йирик сегменти бўлиб, унинг асосий иштирокчилари банклар, брокерлар ва корпорациялар, - дейди мутахассис. Йил бошидан Мосбиржада савдо қилаётган корпорациялар сони 9 тага ошди. Ҳозир уларнинг сони 43 тага етган ва аксарияти (35таси) ЕОИИ давлатлари вакиллари”.
Ўтган йилда Қозоғистон валютаси тенге-рубл савдоси олти баравар, Арманистон драми савдоси 55 баравар ошди. Ундан ташқари Хитой юани савдоси ҳажми 43%, Туркия лираси савдоси 12 бараварга ошган. Шунингдек, Тожикистон сомониси билан савдо ҳажми ҳам 80%га ошган.
"Биз миллий валюталарда ҳисоб-китоблар бўйича маҳаллий марказ сифатида ишламоқчимиз ва ушбу мамлакатлардан иштирокчиларни ўз валюталари билан савдо қилишлари учун жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Бу ўз самарасини бермоқда, янги иштирокчилар келаяпти, савдо ҳажми ошиб бормоқда”, — деди эксперт.
Шу билан бирга Мосбиржада хусусий инвесторлар улуши ҳам ошиб бормоқда. Хусусан, уларнинг улуши ўтган йилги 12 фоизга нисбатан 18 фоизга ўсган.
Яқин келажакда Москва биржаси савдонинг тўғридан-тўғри иштирокчилари сифатида ЕОИИ ташқарисидаги норезидентларни жалб қилишни режалаштирмоқда.
“Тегишли қонун аллақачон қабул қилинган, бироқ ҳукумат қарори ҳам зарур, у дўст давлатлар рўйхатини белгилайди”, — деди Титов.
Эксперт сўзларига кўра, яқин келажакда Москва биржасида Ҳиндистон рупийси, БАА дирҳами ва бошқа валюталар савдоси ҳам йўлга қўйилиши режалаширилган, лекин бунинг учун ушбу давлатлар ҳам тегишли қонун қабул қилиши керак.
Маълумот учун Ўзбекистон сўми Мосбиржада 2022 йилнинг 12 сентябрида савдога чиқарилган эди. Бугунги кунда “Ўзбек сўми — Россия рубли” валюта жуфтлиги спот-бозорда "бугун" ва "эртага" ҳисоб-китоблари билан сотилмоқда. Бу икки давлат ташқи иқтисодий фаолияти субъектлари учун миллий валюталарда ҳисоб-китоб қилиш имкониятини яратади. Россия Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорларидан бири эканини ҳисобга олганда — бу жуда муҳим.