Мактаб директорлари ойлиги оширилади ва уларни ишга қабул қилиш тизими ўзгаради

© Sputnik / Кирилл Брага / Медиабанкка ўтишДети на уроке математики. Архивное фото
Дети на уроке математики. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Oбуна бўлиш
Сертификациядан ўтган директорлар ойлиги 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақини эса 30 фоизга оширилади.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Энди директорликка номзодлар фақат сертификати бор ва захирага киритилган кадрлар орасидан танланади ва муддатли контракт асосида ишга олинади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.
Таъкидланишича, жорий йилда директорликка номзодларни ўқитиш ва билимини баҳолашни амалга оширувчи “Директорлар мактаби” ташкил қилинди. Мактабда таълим жараёнлари Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа нуфузли хорижий ҳамкорлар тажрибаси асосида йўлга қўйилади.
Директорлар ва ўринбосарлари ҳар беш йилда бир марта сертификациядан ўтади. Сертификациядан ўта олмаган директорлар билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинади.
Иқтисодиёт ва молия, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликларига келгуси йилдан сертификациядан ўтган директорлар ойлигини 50 фоизга, ўринбосарлар иш ҳақини эса 30 фоизга ошириш бўйича ҳисоб-китобларни киритиш топширилди.
Педагог - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Ўқитувчиликка қабул қилиш танлов асосида бўлади
Янгиликлар лентаси
0