Кўп квартирали уйларда ўзбошимчалик билан қурилган конструкцияларни текшириш бошланади

© Sputnik / Актан ТемиркановҚурилиш, архив сурат
Қурилиш, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Oбуна бўлиш
Кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан, уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришларни аниқлади.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 1 сентябрдан кўп квартирали уйлардаги ўзбошимчалик билан қурилган конструкциялар текширилади. Бу “Ўзбекистон аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида назарда тутилган.
Унга кўра, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги назорат қилиш инспекцияси туман (шаҳар) ҳокимликлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда 2023 йил 1 сентябрдан бошлаб режа график асосида
Республиканинг сейсмик фаол зонасида жойлашган сейсмик хавфсизлиги III-IV тоифага кирувчи кўп квартирали уйлардаги умумий фойдаланиладиган жойларда (зинапоя йўлаклари, чердак ва умумий фойдаланишдаги ошхоналарда) ўзбошимчалик билан қурилган конструкцияларни
кўп квартирали уйларнинг, шу жумладан, уларнинг ертўла ва биринчи қаватидаги зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан киритилган ўзгартиришларни аниқлаб боради.
Аниқланган ноқонуний конструкциялар ва зилзилабардошликка таъсир қилувчи конструкцияларга ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритиш ҳолатлари бўйича қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилиши таъминланади.
Янгиликлар лентаси
0