Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

© Depositphotos.com / ShamtorСейсмограф. Архивное фото
Сейсмограф. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.08.2023
Oбуна бўлиш
Зилзила эпицентри Тошкентдан 539 км жанубий-шарқда.
ТОШКЕНТ, 28 авг — Sputnik. Бугун, 28 август куни Тошкент вақти билан соат 09:35 да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди, дея хабар берди ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази.
Зилзила координаталари: 36,47 градус шимолий кенглик; 70,15 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 200 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 539 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Сурхондарё вилоятида 3 балл, 269 км
Самарқанд вилоятида 2-3 балл, 451 км
Жиззах вилоятида 2-3 балл, 454 км
Фарғона вилоятида 2-3 балл, 457 км
Сирдарё вилоятида 2-3 балл, 463 км
Қашқадарё вилоятида 2-3 балл, 466 км
Андижон вилоятида 2 балл, 516 км
Наманган вилоятида 2 балл, 521 км
Тошкент шаҳрида 2 балл, 539 км.
Янгиликлар лентаси
0