Ўзбекистонлик пара шахматчилар IBSA Жаҳон ўйинларида 3 та медаль қўлга киритди

© Национальный паралимпийский комитетЎзбекистонлик пара шахматчилар IBSA Жаҳон ўйинларида 3 та медаль қўлга киритди
Ўзбекистонлик пара шахматчилар IBSA Жаҳон ўйинларида 3 та медаль қўлга киритди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик пара шахматчилар мусобақани 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлашди.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Бирмингем мезбонлигида ўтаётган IBSA Жаҳон ўйинларида пара шахмат баҳслари якунланди. Унда ўзбекистонлик пара шахматчилар 3 та медаль қўлга киритди, дея хабар берди Миллий паралимпия қўмитаси.
Таъкидланишича, эркаклар ўртасида яккалик беллашувларида қатнашган ўзбекистонлик Ахадхон Кимсанбоев кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, эркаклар ўртасидаги жамоавий баҳсларда Ахадхон Кимсанбоев ҳамда Илҳом Ғуломов жуфтлиги якунда бронза медалини қўлга киритди.
Шу тариқа ўзбекистонлик пара шахматчилар мусобақани 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлашди.
Янгиликлар лентаси
0