Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди

© Sputnik / Игорь Носов / Медиабанкка ўтишСейсмограф
Сейсмограф - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.08.2023
Oбуна бўлиш
Эпицентр Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани.
ТОШКЕНТ, 27 авг — Sputnik. Бугун, 27 август куни маҳаллий вақт билан соат 03:11 да Ўзбекистон ҳудудида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар берди.
Эпицентр Андижон вилояти, Жалақудуқ тумани. Зилзила координаталари: 40,76 градус шимолий кенглик; 72,72 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 299 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Жалақудуқ туманида 3 балл, 8 км;
Қўрғонтепа туманида 2-3 балл, 13 км;
Хўжаобод туманида 2-3 балл, 18 км;
Андижон туманида 2-3 балл, 23 км;
Булоқбоши туманида 2 балл, 27 км;
Хонобод туманида 2 балл, 28 км;
Андижон шаҳрида 2 балл, 31 км.
Янгиликлар лентаси
0