Зоминда дор йўли ишга туширилди — фото

© Государственный комитет по туризмуКанатная дорога в туристско-рекреационной зоне "Зомин" сдана в эксплуатацию
Канатная дорога в туристско-рекреационной зоне Зомин сдана в эксплуатацию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2023
Oбуна бўлиш
Зомин тумани Дуоба қишлоғида барпо этилган “Дор йўли” мажмуасининг “Зомин” осма дор йўли 12 та минорали 11 дона устундан ташкил топган.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Жиззах вилоятидаги “Зомин” туристик-рекреацион зонасида ҳудуддаги илк дор йўли фойдаланишга топширилди, дея хабар берди Туризм қўмитаси.
Бугун “Зомин” туристик-рекреацион зонасида илк дор йўлининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
© Государственный комитет по туризму Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев.
Канатная дорога в туристско-рекреационной зоне Зомин сдана в эксплуатацию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2023
Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев.
“Лойиҳа ортидан маҳаллий аҳоли ишлаб, даромад топадиган кўплаб инфратузилмалар, жумладан, умумий овқатланиш, транспорт, сувенирлар, ресторанлар, кафелар ва бошқа хизмат кўрсатиш турлари ривожлантирилади”, - дея таъкидлади Туризм қўмитаси раиси Умид Шадиев.
“Зомин” ТРЗ ҳудудида замонавий дор йўли ва кўп қаватли автотураргоҳлар қурилиш ишлари бошланди. Ер участкасининг майдони 2 гектардан иборат бўлиб, лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишлари қиймати 133,3 млрд сўмни ташкил этди.
© Государственный комитет по туризму“Зомин” туристик-рекреацион зонасида ҳудуддаги илк дор йўли фойдаланишга топширилди.
Канатная дорога в туристско-рекреационной зоне Зомин сдана в эксплуатацию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2023
“Зомин” туристик-рекреацион зонасида ҳудуддаги илк дор йўли фойдаланишга топширилди.

“Зомин” осма дор йўли

Зомин тумани Дуоба қишлоғида барпо этилган “Дор йўли” мажмуасининг “Зомин” осма дор йўли 12 та минорали 11 дона устундан ташкил топган. Хусусан, 11-миноранинг баландлиги 35 метр бўлиб, 8- ва 9-устунлар орасидаги энг катта масофа 615 метрдан иборат.
Дор йўлининг энг катта қиялиги 42 градусни ташкил этади. Дор йўлининг узунлиги 2102 метрдан иборат бўлиб, мижозларни ташиш учун замонавий дизайндаги 36 та кабина сайёҳлар хизматига шай.
© Государственный комитет по туризму“Зомин” туристик-рекреацион зонасида ҳудуддаги илк дор йўли фойдаланишга топширилди.
Канатная дорога в туристско-рекреационной зоне Зомин сдана в эксплуатацию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2023
“Зомин” туристик-рекреацион зонасида ҳудуддаги илк дор йўли фойдаланишга топширилди.
Максимал ҳаракатланиш тезлиги эса 6 метр секундгачани ташкил этади. Ҳаракатланиш чоғида кабиналар орасидаги масофа 141 метр бўлиб, соатига 1200 нафар сайёҳга хизмат кўрсатиш имконига эга.
Қуйи станциянинг денгиз сатҳидан баландлиги 1961,1 метр, юқори станцияси эса 2490,6 метр. Станциялар ўртасида баландликнинг фарқи эса 529,5 метр.
“Зомин туристик-рекреацион зонада умумий қиймати 456 миллиард сўмлик тўртта лойиҳанинг иш жараёнлари давом этмоқда. Жумладан, кўп қаватли автотураргоҳ, замонавий ресторан, осма кўприклар, битта замонавий соғломлаштириш маркази лойиҳалари амалга оширилмоқда. Лойиҳалардан 122,0 млрд сўмлик замонавий дор йўли (канат) бугун фойдаланишга топширилди”, дейилади хабарда.
© Государственный комитет по туризму“Зомин” туристик-рекреацион зонасида ҳудуддаги илк дор йўли фойдаланишга топширилди.
Канатная дорога в туристско-рекреационной зоне Зомин сдана в эксплуатацию - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2023
“Зомин” туристик-рекреацион зонасида ҳудуддаги илк дор йўли фойдаланишга топширилди.
Қўшимча қилинишича, “Зомин” туристик-рекреацион зонасида яқинда фаолият бошлаган туристик объектлар дунё сайёҳларини денгиз сатҳидан 2400 метр баландликдаги табиат гўзалликларидан баҳраманд бўлишга имконини бермоқда.
Янгиликлар лентаси
0