https://sputniknews.uz/20230826/poytaxt-aholi-suv-qarzdorlik-ozsuvtaminot-38268026.html
Пойтахт аҳолисининг сувдан қарздорлиги юқори — Ўзсувтаъминот
Пойтахт аҳолисининг сувдан қарздорлиги юқори — Ўзсувтаъминот
Sputnik Ўзбекистон
Ўзсувтаъминот: қарздорлик аксарият лойиҳа ва режалаштирилган ишларнинг ўз вақтида бажарилиши, ишчи-ходимларнинг моддий таъминотини яхшилаб боришга имкон бермаяпти.
2023-08-26T18:31+0500
2023-08-26T18:31+0500
2023-08-26T18:31+0500
жамият
ўзбекистон
тошкент
сув
совуқ сув
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/07/21678063_0:960:2049:2112_1920x0_80_0_0_4f1e6c7b310b261af53cac61c65a574a.jpg
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Пойтахт истеъмолчиларининг сувдан қарздорлиги юқори, дея хабар берди Ўзсувтаъминот.Қайд этилишича, айни кунда пойтахт истеъмолчиларининг “Тошкент шаҳар сув таъминоти” олдидаги дебитор қарздорлиги юқорилигича сақланиб турибди.Қарздорликларни ўз вақтида ундириш, сувдан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди.Таъкидланишича, қарздорлик аксарият лойиҳа ва режалаштирилган ишларнинг ўз вақтида бажарилиши, ишчи-ходимларнинг моддий таъминотини яхшилаб боришга имкон бермаяпти.Қўшимча қилинишича, 162 та қарздор истеъмолчидан қарийб 169 миллион сўм ундирилди. 126 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бўлган 84 та истеъмолчининг сув қувурлари асосий тармоқлардан узилди. Шунингдек, 4 мингга яқин истеъмолчидан 11 миллиард сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш бўйича судга ариза киритилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0c/07/21678063_0:768:2049:2304_1920x0_80_0_0_17b452956819aacd21208c3e67c80206.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон тошкент ўзсувтаъминот сувдан қарздорлик тошкент шаҳар сув таъминоти
ўзбекистон тошкент ўзсувтаъминот сувдан қарздорлик тошкент шаҳар сув таъминоти
Пойтахт аҳолисининг сувдан қарздорлиги юқори — Ўзсувтаъминот
Ўзсувтаъминот: қарздорлик аксарият лойиҳа ва режалаштирилган ишларнинг ўз вақтида бажарилиши, ишчи-ходимларнинг моддий таъминотини яхшилаб боришга имкон бермаяпти.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Пойтахт истеъмолчиларининг сувдан қарздорлиги юқори, дея хабар берди
Ўзсувтаъминот. Қайд этилишича, айни кунда пойтахт истеъмолчиларининг “Тошкент шаҳар сув таъминоти” олдидаги дебитор қарздорлиги юқорилигича сақланиб турибди.
Қарздорликларни ўз вақтида ундириш, сувдан самарали ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди.
“Сиздан ичган сувингизга ҳақ сўралмоқда...Сўнгги вақтларда сув масаласи кундалик мавзуга айланиб улгурди. Кимдир сув нархи ошишини муҳокама этса, яна кимдир ичимлик суви йилдан йилга камайиб бораётганидан ҳавотирини яширмайди. Бироқ, ҳеч ким истеъмолчи сифатида ўз мажбуриятлари хусусида сўз очишни истамайди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, қарздорлик аксарият лойиҳа ва режалаштирилган ишларнинг ўз вақтида бажарилиши, ишчи-ходимларнинг моддий таъминотини яхшилаб боришга имкон бермаяпти.
“Жорий йилнинг май ойидан шу кунга қадар 265 та ҳолатда сувдан ноқонуний ёки белгиланган соатлардан ташқари вақтларда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди”, дейилади хабарда.
Қўшимча қилинишича, 162 та қарздор истеъмолчидан қарийб 169 миллион сўм ундирилди. 126 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бўлган 84 та истеъмолчининг сув қувурлари асосий тармоқлардан узилди. Шунингдек, 4 мингга яқин истеъмолчидан 11 миллиард сўмдан ортиқ қарздорликни ундириш бўйича судга ариза киритилди.