Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари қайси хасталиклар билан боғлиқ — шифокор жавоби

© Fotolia / Photographee.euШифохонада даволанаётган аёл.
Шифохонада даволанаётган аёл. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.08.2023
Oбуна бўлиш
Шифокор соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг 4 та асосий усулини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 26 авг — Sputnik. Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари ноинфекцион хасталиклар билан боғлиқ. Бу ҳақда тиббиёт фанлари доктори Шуҳрат Эргашев маълум қилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотига кўра, инсон саломатлиги 55 фоиз ҳолатда соғлом турмуш тарзига боғлиқ.
Ортиқча вазн ёки бирор ёндош касалликлари бор, соғлиғига етарлича эътибор бермайдиган кишиларда ҳар қандай касаллик оғир кечади. Аксинча, иммунитети кучли, соғлом турмуш тарзига амал қилувчи инсонлар, ёшидан қатъий назар, хасталикни тез ва осон енгиб ўтади.
Соғлом турмуш тарзига амал қилмаслик ноинфекцион касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Булар:
юрак-қон томир;
қандли диабет;
онкологик;
нафас йўллари хасталиклари.
“Ўзбекистонда 78 фоиз ўлим ҳолатлари айни шу хасталиклар билан боғлиқ”, дейди шифокор.
Шифокор юқумли бўлмаган хасталикларга чалинмаслик учун биринчи навбатда тўғри ҳаёт тарзини йўлга қўйиш кераклигини маълум қилди.
Соғлом турмуш тарзига амал қилишнинг 4 та асосий усули мавжуд:
тўғри овқатланиш;
жисмоний фаоллик;
руҳий саломатлик;
зарарли одатлардан воз кечиш.
“Қачонки, халқимиз онгли равишда ўз истаги билан соғлом турмуш тарзи қоидаларига амал қилишга одатланса, уни ҳаётини бир бўлаги сифатида қарасагина самарали натижага эришиш мумкин”, дея қўшимча қилди у.
Энг фойдали сабзавотлар - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.06.2023
Бу қизиқ
Ҳар куни истеъмол қилиш керак бўлган 10 та сабзавотни биласизми?
Янгиликлар лентаси
0