Инкубатор ясаб, ўз бизнесини бошлаган ўзбекистонлик йигит ҳикояси

Oбуна бўлиш
Сирдарёлик Темур Ихтиёров интернетда видео томоша қилиб, кўрсатилган қўлланмалардан фойдаланиб, уйда мустақил равишда инкубатор ясади ва ўз бизнесини очишга муваффақ бўлди. Батафсил – Sputnik видеосида.
Сирдарёлик Темур Ихтиёров интернетда видео томоша қилиб, кўрсатилган қўлланмалардан фойдаланиб, уйда мустақил равишда инкубатор ясади ва ўз бизнесини очишга муваффақ бўлди.
Унинг имконияти чекланган ва у жиддий қон касаллигидан азият чекади. Бироқ оиласига ёрдам бериш истаги уни таслим бўлмаслик ва даромад келтирадиган касбни излашга ундади.
"Оғир жисмоний меҳнат қилиш менга мумкин эмас. Шу туфайли уйда бекор ўтирмаслик учун мен инкубатор ясашга қарор қилдим. Даромад, ҳеч бўлмаганда оилага ёрдам", дейди у.
Темур доим уни соғлигига таъсир қилмайдиган ва яхши даромад келтирадиган иш топишни орзу қиларди.
"Албатта, инкубаторни бир кунда ясашни иложи йўқ. Мен уни қандай ясаш хақида 2 кун ўйладим. Кейин ҳамма нарсани сотиб олдим ва 3-4 кун ичида ясадим", дея қўшимча қилди у.
Инкубатор ясаб, ўз бизнесини бошлаган ўзбек йигити ҳикояси – Sputnik видеосида.
Янгиликлар лентаси
0