Путин Тверда авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин.
Россия президенти Владимир Путин. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2023
Oбуна бўлиш
Путин Embraer ҳалокатида ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Владимир Путин ДХР раҳбари вазифасини бажарувчи Денис Пушилин билан учрашувда Тверь вилоятидаги авиаҳалокатда ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Аввало, барча қурбонларнинг оила аъзоларига самимий ҳамдардлик билдирмоқчиман. Бу ҳар доим фожиа”, - деди Путин.

Унинг таъкидлашича, бирламчи маълумотларга кўра, самолётда "Вагнер" гуруҳи ходимлари бўлган. Давлат раҳбари бу одамларнинг Украинадаги неонацист тузумига қарши курашга қўшган катта ҳиссасини қайд этди. Унинг айтишича, Россияда улар бу ҳақда билишади ва ҳеч қачон унутишмайди.
Президент "Вагнер" гуруҳи асосчиси Евгений Пригожинни ҳам тилга олди. Путин уни 1990 йиллардан бери билишини таъкидлади.
Унинг айтишича у тақдири оғир инсон бўлган, ҳаётда жиддий хатоларга йўл қўйган, ўзи учун зарур бўлган натижаларга эришган.
Путин, шунингдек, Пригожинни нафақат Россияда, балки, хусусан, Африкада ҳам муваффақиятли ишлаган иқтидорли тадбиркор деб атади. У ерда нефт, газ, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва тошларни қазиб олиш билан шуғулланган, дея эслайди президент. Унга кўра, Пригожин Африкадан бир кун аввал қайтиб келган ва Россияда баъзи расмийлар билан учрашган.
Частный самолет потерпел крушение в Тверской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Тверь вилоятида самолёт ҳалокатга учради, йўловчилар орасида Пригожин ҳам бор эди
Янгиликлар лентаси
0