Ўзбекистонлик ёш олимлар Эронда стажировка ўтайди — тафсилотлар

© Министерство высшего образования, науки и инноваций Ўзбекистонлик ёш олимлар Эронда стажировка ўтайдиган бўлишди.
Ўзбекистонлик ёш олимлар Эронда стажировка ўтайдиган бўлишди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ёш олимлар Эрондаги Қишлоқ хўжалиги тадқиқот, таълим ташкилотининг таълим ва тадқиқот марказларида стажировка ўтайди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзбекистонлик ёш олимлар Эронда стажировка ўтайдиган бўлишди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ўринбосари Сарвархон Бузрукхонов Эрон Ислом Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари – Қишлоқ хўжалиги тадқиқот, таълим ташкилоти (AREEO) раҳбари Мохтаба Хаямм Некои билан учрашди.

“Қатор музокаралар давомида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги тадқиқот, таълим ташкилоти (AREEO) ўртасида 7 нафар ўзбекистонлик ёш олимларни ташкилотнинг таълим ва тадқиқот марказларида стажировкасини ташкил этишга келишиб олинди”, - дейилади хабарда.

Ушбу учрашув доирасида стажировка дастурларини ташкил этиш бўйича шартнома имзоланди.
Учрашув қишлоқ хўжалигида технологиялар трансфери, чорвачиликда фойдаланиш учун вакциналар ишлаб чиқишга доир ҳамкорликдаги тадқиқотлар, қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришнинг самарадорлигини оширишга қаратилган янги технологиялар бўйича тажриба алмашиш ҳамкорликнинг янги қадамлари бўлиши мумкинлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, Эрон томони технологиялар бўйича ҳамкорликни оширишда хусусий сектор вакилларини, хусусан, илмга асосланган компаниялар ўртасида ҳамкорликни қўллаб қувватлашини билдириб ўтди.
Янгиликлар лентаси
0