Ўзбекистонда куз фаслида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

© Sputnik/Рамиз БахтияровТошкент куз фаслида, архив сурат
Тошкент куз фаслида, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2023
Oбуна бўлиш
Ноябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик меъёрга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўзгидромет куз ойлари учун метеорологик прогнозини эълон қилди.

Сентябрь

Бу ойда Ўзбекистонда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан 1−1,5 даражага юқори бўлиб, +18…+25 даражани ташкил этади.
Ойнинг биринчи ярмида ҳарорат асосан кечалари +13…+18 даража, кундуз кунлари +33…+38 даража бўлади. Иккинчи ярмида ҳарорат кечалари +13…+18 даражадан +8…+13 даражагача, кундуз кунлари +30…+35 даражадан +23…+28 даражагача ўзгариб туради.
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда (меъёр 3−8 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 0,0−2 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 9−28 мм гача).
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунлари бироз ёмғир ёғиши мумкин, жанубда эса ёмғир ёғиш эҳтимоли кам.

Октябрь

Кузнинг иккинчи ойида ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёр атрофида бўлиб, +10…+12 даражани, жанубда +16…+18 даражагачани ташкил этади.
Ой давомида ҳарорат кечалари +10…+15 даража илиқдан +3…+8 даража илиққача ўзгариб туради, ой охирида 0…-2 даражагача совуқ бўлиши мумкин, кундуз кунлари +23…+28 даража илиқдан +13…+18 даража илиққача ўзгариб туради. Шимолда, ой давомида ҳаво ҳарорати кечалари +8…+13 даража илиқдан +1…+6 даража илиққача ўзгариб туради, 0…-3 даража совуққача бўлиши мумкин, кундуз кунлари +12…+17 даража илиқдан +20…+25 даража илиқгача ўзгариб туради.
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёрдан кўп, шимолда ва жанубда баъзи жойларда меъёрдан кам (меъёр 12−26 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 3−11 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 27−70 мм гача).
Ойнинг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.

Ноябрь

Бу ойда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, +2…+8 даража илиқни, жанубда +10 даражагача илиқни ташкил этади.
Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик меъёрга яқин бўлиши прогноз қилинмоқда, фақат республиканинг жануби-ғарбида бироз эҳтимоллик билан ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.
Ноябрь ойида ёғингарчилик меъёри 37−48 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларининг айрим жойларида 8−36 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 65−113 мм гача бўлади.
Янгиликлар лентаси
0