https://sputniknews.uz/20230825/oqish-kochirish-test-apellatsiya-arizalar-38216671.html
Ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалардан апелляция аризалари қабул қилиш бошланди
Ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалардан апелляция аризалари қабул қилиш бошланди
Sputnik Ўзбекистон
Апелляция аризалари 31 августга қадар онлайн тарзда қабул қилинади.
2023-08-25T10:54+0500
2023-08-25T10:54+0500
2023-08-25T19:09+0500
жамият
ўзбекистон
талабалар
отм
ўқишни кўчириш
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1310/61/13106124_0:161:3069:1887_1920x0_80_0_0_09985b55ea75ff4c306c7c091b0b1e6c.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўқишни кўчириш бўйича ўтказилган тест синовлари юзасидан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди, дея хабар берди Билимни баҳолаш агентлиги.Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат Олий таълим муассасаларидан (ОТМ) давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди.Апелляция аризалари 31 августга қадар my.uzbmb.uz сайти орқали (талабгорнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинади.Апелляция аризасини берган талабгорга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Талабгор хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва рухсатнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши лозим.Эслатиб ўтамиз, Олий таълим муассасаларда (ОТМ) ўқишни кўчириш жараёнлари 15 июлдан бошланади ва 5 августга қадар давом этди. Ўтиш баллини тўплолмаганлар "супер-контракт" билан қабул қилиниши мумкин.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1310/61/13106124_168:0:2899:2048_1920x0_80_0_0_91820538abe2151f7e5f47e2ef07ef56.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон ўқишни кўчириш апелляция аризалари билимни баҳолаш агентлиги талаба отм
ўзбекистон ўқишни кўчириш апелляция аризалари билимни баҳолаш агентлиги талаба отм
Ўқишини кўчирмоқчи бўлган талабалардан апелляция аризалари қабул қилиш бошланди
10:54 25.08.2023 (янгиланди: 19:09 25.08.2023) Ўқишни кўчириш учун тест топширган талабалардан апелляция аризалари 31 августга қадар қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Ўқишни кўчириш бўйича ўтказилган тест синовлари юзасидан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди, дея хабар берди
Билимни баҳолаш агентлиги. Талабалар ўқишини хорижий ва нодавлат Олий таълим муассасаларидан (ОТМ) давлат ОТМларига кўчириш бўйича ўтказилган тест синови натижасидан норози бўлган талабгорлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди.
Апелляция аризалари 31 августга қадар my.uzbmb.uz сайти орқали (талабгорнинг шахсий кабинетида) онлайн тарзда қабул қилинади.
“Талабгор апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим”, - дейилади хабарда.
Апелляция аризасини берган талабгорга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади. Талабгор хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва рухсатнома билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, Олий таълим муассасаларда (ОТМ) ўқишни кўчириш жараёнлари 15 июлдан бошланади ва 5 августга қадар давом этди. Ўтиш баллини тўплолмаганлар "супер-контракт" билан қабул
қилиниши мумкин.