https://sputniknews.uz/20230825/keshbek-maruza-imom-xatib-ish-38219402.html
Кешбэк ҳақида маъруза қилган имом-хатиб ишдан олинди
Кешбэк ҳақида маъруза қилган имом-хатиб ишдан олинди
Sputnik Ўзбекистон
Исоқжон Бегматов Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасидан озод этилди.
2023-08-25T12:36+0500
2023-08-25T12:36+0500
2023-08-25T13:09+0500
жамият
ўзбекистон
ўзбекистон мусулмонлари идораси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/02/22501710_0:148:1104:769_1920x0_80_0_0_ede6e3546f699f74009e4ac61771dc75.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси маълум қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида “Исоқжон домла” деб танилган “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг ижтимоий тармоқлардаги бир қатор чиқишлари кенг муҳокама қилинди.Қайд этилишича, комиссия аъзолари томонидан имом-хатибнинг турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ҳиссиётга берилиб қилган кескин чиқишлари, уламолар фатволарига нисбатан айрим тескари фикрлари, ихтилофли масалаларни кўтариши оқибатида, низо ва қарама-қаршиликларга сабаб бўлгани қаттиқ танқид остига олинди.Таъкидланишича, ички назорат комиссияси аввал ҳам ушбу имом-хатибнинг мана шундай чиқишларини бир неча бор кўриб чиқиб, уни жиддий огоҳлантирган эди.Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг солиқлар ва “кешбэк” иловаларидан фойдаланиш тўғрисидаги чиқиши кескин мунозараларга сабаб бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бегматовнинг мазкур қарашлари унинг ўзбошимчалик ила айтган шахсий фикри эканлигини маълум қилди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/02/22501710_182:171:963:757_1920x0_80_0_0_87298ba14b71c97f14abf17db1cb4bce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
исоқжон бегматов “имом термизий” жоме масжиди кешбэк
исоқжон бегматов “имом термизий” жоме масжиди кешбэк
Кешбэк ҳақида маъруза қилган имом-хатиб ишдан олинди
12:36 25.08.2023 (янгиланди: 13:09 25.08.2023) Исоқжон Бегматов Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасидан озод этилди.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси
маълум қилди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасида Ички назорат комиссияси томонидан халқ орасида “Исоқжон домла” деб танилган “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг ижтимоий тармоқлардаги бир қатор чиқишлари кенг муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, комиссия аъзолари томонидан имом-хатибнинг турли баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ҳиссиётга берилиб қилган кескин чиқишлари, уламолар фатволарига нисбатан айрим тескари фикрлари, ихтилофли масалаларни кўтариши оқибатида, низо ва қарама-қаршиликларга сабаб бўлгани қаттиқ танқид остига олинди.
Таъкидланишича, ички назорат комиссияси аввал ҳам ушбу имом-хатибнинг мана шундай чиқишларини бир неча бор кўриб чиқиб, уни жиддий огоҳлантирган эди.
"Бегматов ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлган чиқишларида жиддий хатога йўл қўйганини эътироф этди ва пушаймонлигини билдирди. Ички назорат комиссияси қарорига асосан имом-хатиб мазкур чиқишларида ушбу йўналишдаги буйруқлар талаблари, ички тартиб-қоидалари ҳамда меҳнат мажбуриятларига мунтазам равишда риоя этмагани учун Исоқжон Бегматов Тошкент шаҳридаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасидан озод этилди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Тошкентдаги “Имом Термизий” жоме масжиди имом-хатиби Исоқжон Бегматовнинг солиқлар ва “кешбэк” иловаларидан фойдаланиш тўғрисидаги чиқиши кескин мунозараларга
сабаб бўлди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Бегматовнинг мазкур қарашлари унинг ўзбошимчалик ила айтган шахсий фикри эканлигини маълум қилди.