Лавров БРИКСнинг G7дан фарқини айтди

© Sputnik / МИД РФ / Медиабанкка ўтишСергей Лавров
Сергей Лавров  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, “еттилик”да ҳамма Қўшма Штатларга қулоқ тутади.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. “Катта еттилик”да (G7) стратегик йўналишни АҚШ белгилайди, БРИКСда эса ҳар бир аъзо учун тенг ҳуқуқлилик таъминланган. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.

“Еттилик” ва бошқа Ғарб тузилмаларидан БРИКСнинг фарқи шундаки, “еттилик”да ҳамма Қўшма Штатларга қулоқ тутади. Вашингтон белгилайдиган стратегик чизиққа бирор киши бирор қўшимча киритишга эришиши мумкин. Бироқ стратегик йўналишни айнан у (АҚШ – таҳр.) белгилайди”, - деди Лавров БРИКС саммити якунларига бўйича бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида.

Россия ТИВ раҳбари БРИКСда бунга мутлақо ёндашув йўлга қўйилганини таъкидлади. Бирлашмада ҳар бир аъзо учун тенг ҳуқуқлилик таъминланган. Бирор аъзо у ёки бу қарордан норози бўлса, келишув бўлмайди.
Эслатиб ўтамиз, БРИКС саммити 22-24 август кунлари Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Унда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка етакчилари, Россиядан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этмоқда. Россия президенти Владимир Путин саммитда онлайн иштирок этмоқда.
БРИКС — Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани бирлаштирувчи ташкилотдир. Йоханнесбургда бўлиб ўтган саммитнинг биринчи куни якунида яна 6 та давлатни қўшиб олишга қарор қилингани маълум бўлди: Саудия Арабистони, Аргентина, Эрон, БАА, Миср ва Эфиопия.
Буюк Британия, Германия, Италия, Канада, Франция, Япония ва АҚШ “Катта еттилик” (G7) аъзосидир.
Янгиликлар лентаси
0