Бугун Тошкентнинг икки туманида газ қисман ўчирилади

© Sputnik / СтрингерГаз плитаси
Газ плитаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2023
Oбуна бўлиш
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўраган.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Бугун, 24 август куни, Тошкентнинг икки туманида газ қисман ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот АЖ” маълум қилди.
Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари туфайли бугун соат 11:00 дан 17:00 гача Сергели туманининг Кўҳна Қумариқ маҳалласига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли хонадонлари сони – 1173 та;
Улгуржи истеъмолчилар сони – 38 та.
Шунингдек, бугун соат 10:00 дан 19:00 гача Бектемир туманининг Бектемир маҳалласига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли хонадонлари сони – 121 та;
Улгуржи истеъмолчилар сони – 14 та.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўраган.
Янгиликлар лентаси
0