БРИКС кенгайиши Россия ва Хитой учун ғалаба бўлди – WSJ

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишБРИКСга аъзо мамлакатлар байроқлари
БРИКСга аъзо мамлакатлар байроқлари - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2023
Oбуна бўлиш
Нашрнинг ёзишича, Пекин АҚШга шубҳа билан қарайдиган Африка, Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатлари билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга интилмоқда.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. БРИКСга олтита мамлакатни қўшиш тўғрисидаги қарор Ғарб билан қарама-қаршилик фонида Хитой ва Россия ғалабасидан далолат беради. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” газетаси ёзмоқда.
“БРИКС кенгайиши – бу Ғарб билан геосиёсий ва иқтисодий рақобат кучайиши ортидан блокнинг кенгайишида туриб олган Хитой раиси Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путиннинг ғалабаси. Улар аъзолар сони кўпайиши ривожланаётган мамлакатларга кучли овоз бериши, улар катталигига мос келишини таъкидлашганди”, - дейилган мақолада.
Нашрнинг таъкидлашича, Пекин АҚШга шубҳа билан қарайдиган Африка, Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатлари билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга интилмоқда. Мақолада ёзилишича, Москва янги бозорларга чиқишга, янги иттифоқчиларни топишга ва бу билан Украинадаги ҳарбий операция туфайли киритилган санкциялар таъсирини юмшатишга интилмоқда.
Жанубий Африка президенти Сирил Рамапоса Йоханнесбургда 22-24 август кунилари бўлиб ўтган БРИКСнинг 15-саммити якунларига кўра, бирлашмани кенгайтиришга қарор қилинганини маълум қилди. Аргентина, Миср, Эрон, БАА, Саудия Арабистони ва Эфиопия 2024 йил 1 январдан БРИКСга аъзо бўлади.
Янгиликлар лентаси
0