БАА компанияси билан тиббий туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

© Министерство культуры и туризмаБАА компанияси билан тиббий туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди
БАА компанияси билан тиббий туризмни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2023
Oбуна бўлиш
“Burjeel Holding” 2007 йили ташкил этилган бўлиб, БАА, Уммон ва Форс кўрфази давлатларида фаолият юритувчи етакчи интеграциялашган хусусий соғлиқни сақлаш провайдери ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. Туризм қўмитасида “Burjeel Holding” вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Burjeel Holding” 2007 йили ташкил этилган бўлиб, БАА, Ўмон ва Форс кўрфази давлатларида фаолият юритувчи етакчи интеграциялашган хусусий соғлиқни сақлаш провайдери ҳисобланади.
© Министерство культуры и туризмаОбсуждены вопросы развития медицинского туризма
Обсуждены вопросы развития медицинского туризма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2023
“Тиббий туризмни ривожлантириш бутун соҳанинг энг муҳим йўналишларидан биридир”, – дейди Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев.
Музокаралар якунида хорижий делегация 2023 йилда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган БМТ Жаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида ўтказиладиган Глобал инвестиция форумида иштирок этишга таклиф қилинди.
Маълумот учун, 2022 йили компания 5,4 миллиондан ортиқ беморга хизмат кўрсатди, 123 мингдан ортиқ стационар беморлар даволанди. Умумий бемор ўринлари 1700 дан ортиқ. Шу билан бирга, компаниянинг соғлиқни сақлаш соҳасида иккита илғор технологиялар маркази мавжуд.
Янгиликлар лентаси
0