АҚШ НАТО бўйича иттифоқчисига уруш эълон қилди — ОАВ

© Foto : U.S. Army / Spc. Jensen GuilloryАмериканские военнослужащие на северо-востоке Сирии. Архивное фото
Американские военнослужащие на северо-востоке Сирии. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.08.2023
Oбуна бўлиш
Yeni Safak: АҚШ НАТО бўйича иттифоқчи Туркияга қарши яширин уруш олиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 24 авг — Sputnik. АҚШ Туркияга қарши яширин ва эълон қилинмаган уруш ҳолатида, деди Yeni Safak газетаси шарҳловчиси Тамер Қўркмаз.
АҚШ ҳарбийларининг Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партияси (РПК) жангарилари билан ўтказилган навбатдаги машғулотлар журналистнинг эътирозига сабаб бўлди. "Улар Туркиянинг эмас, балки РПКнинг иттифоқчиси эканликларини кўрсатмоқда!", — деб ҳисобламоқда у.
Журналистнинг сўзларига кўра, АҚШ махсус кучлари қўмондони Жефф Деннис яқинда “Сурия шимолида у тайёрлаган” курд жангчиларига “битирув” маросимида қатнашган.

Туркия, аслида унинг стратегик рақиби бўлган АҚШ билан "яширин", эълон қилинмаган уруш ҳолатида! Бундай шароитда (Оқ уй раҳбари Жо Байден эълон қилган таҳр.) “АҚШ билан янги давр" бўлиши мумкин эмас, - дейди Қўрқмаз.

Бундан ташқари, у оролнинг буфер зонасида БМТ тинчликпарвар кучлари ва кипрлик турклар ўртасидаги тўқнашувдан сўнг Кипр қирғоқларига USS Ramage кемасини юборгани учун АҚШни қоралади. Шунингдек, унинг ғазабига АҚШ Давлат департаментининг 2024 йилда АҚШ Кипрга қурол эмбаргосини қўлламаслиги ҳақидаги баёноти сабаб бўлди.
“Бир томондан кипрлик-грекларга, иккинчи томондан Грецияга ҳар томонлама ёрдам бериб, Ғарб клубининг бу тантиқ дуэтини Туркияга қарши уюштириб, тайёрламоқда. АҚШ улар учун иттифоқчи ва Туркиямиз учун душман эканлиги ҳақида яна бир ёрқин намуна ҳақида айтмоқдамиз!", - дея хулоса қилди шарҳловчи.
Ўтган ҳафта Anadolu манбаларига таяниб, АҚШ ҳарбийлари Сурия шимоли-шарқидаги Хасака вилоятида РПК жангарилари билан машғулотлар ўтказгани, унда зенит қурилмалари ва турли оғир қуроллар иштирок этгани ҳақида хабар берганди.
Туркияда РПК билан қуролли тўқнашув 1984 йилда бошланиб, 2015 йилда яна давом этган. Ироқ шимолида РПК базалари мавжуд бўлиб, Турк Қуролли кучлари уларга қарши ҳаво ва қуруқлик амалиётларини ўтказмоқда.
Янгиликлар лентаси
0