https://sputniknews.uz/20230823/qashqadaryo-qadimiy-qishloq-amir-temur-davri-38124499.html
Қашқадарёда Амир Темур даврига тегишли қадимий қишлоқ топилди — фото
Қашқадарёда Амир Темур даврига тегишли қадимий қишлоқ топилди — фото
Sputnik Ўзбекистон
Тадқиқотчилар Амир Темур замонида нафақат шаҳарлар, балки қишлоқларда ҳам ривожланиш даражаси юқори бўлгани ҳақида дастлабки хулосаларга келишди.
2023-08-23T11:16+0500
2023-08-23T11:16+0500
2023-08-23T11:16+0500
маданият
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
археологик топилма
амир темур
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/17/38124696_0:91:1279:810_1920x0_80_0_0_76c7815c73bfc42cba91cbc9b95d403e.jpg
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Қашқадарёда Амир Темур даврига тегишли қадимий қишлоқ харобалари топилди. Бу Маданий мерос агентлиги хабар берди.Самарқанд археология институти ходимлари томонидан Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган Хўжа Равшан обидаси ҳудудидаги дала тадқиқотлари чоғида қатор археологик топилма ва тупроқ қатламлари аниқланди.Маълум бўлишича, ушбу ёдгорлик ўрнида XIII-XIV асрларда Қаршидан Бухорога олиб борувчи гавжум аҳолига тўла карвон йўли жойлашган бўлган. Қишлоқнинг бугунги кунда сақланиб қолган қолдиқларининг майдони 30 гектарни ташкил этади.Мутахассисларнинг тахминларига кўра, ўша кезлари истиқомат қилган овул аҳолиси чиғатой даврининг сўнгги ва Амир Темур замонида маданий жиҳатдан анча тараққий этган бўлган.Топилмалар орасида кошин, сирланган сопол, металлдан ясалган хўжалик жиҳозлари ва бошқа ноёб буюмлар бор.
ўзбекистон
қашқадарё вилояти
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/17/38124696_40:0:1240:900_1920x0_80_0_0_76440093146b0e0353012cd072f11397.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қашқадарё амир темур қишлоқ харобалар топилма маданий мерос агентлиги ўзбекистон
қашқадарё амир темур қишлоқ харобалар топилма маданий мерос агентлиги ўзбекистон
Қашқадарёда Амир Темур даврига тегишли қадимий қишлоқ топилди — фото
Тадқиқотчилар Амир Темур замонида нафақат шаҳарлар, балки қишлоқларда ҳам ривожланиш даражаси юқори бўлгани ҳақида дастлабки хулосаларга келишди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Қашқадарёда Амир Темур даврига тегишли қадимий қишлоқ харобалари топилди. Бу Маданий мерос агентлиги
хабар берди. Самарқанд археология институти ходимлари томонидан Қашқадарё вилояти Муборак туманида жойлашган Хўжа Равшан обидаси ҳудудидаги дала тадқиқотлари чоғида қатор археологик топилма ва тупроқ қатламлари аниқланди.
“Қазиш ишлари мобайнида қишлоқ харобалари орасидан Амир Темур даврига мансуб 4 та хона кашф қилинди”, - дейилади хабарда.
Маълум бўлишича, ушбу ёдгорлик ўрнида XIII-XIV асрларда Қаршидан Бухорога олиб борувчи гавжум аҳолига тўла карвон йўли жойлашган бўлган. Қишлоқнинг бугунги кунда сақланиб қолган қолдиқларининг майдони 30 гектарни ташкил этади.
Мутахассисларнинг тахминларига кўра, ўша кезлари истиқомат қилган овул аҳолиси чиғатой даврининг сўнгги ва Амир Темур замонида маданий жиҳатдан анча тараққий этган бўлган.
"Тадқиқотчилар Амир Темур замонида нафақат шаҳарлар, балки қишлоқларда ҳам ривожланиш даражаси юқори бўлгани ҳақида дастлабки хулосаларга келишди", - дейилади хабарда.
Топилмалар орасида кошин, сирланган сопол, металлдан ясалган хўжалик жиҳозлари ва бошқа ноёб буюмлар бор.