Путин БРИКС мамлакатларини миллий валюталардаги ҳисоб-китобни кенгайтиришга чақирди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Медиабанкка ўтишВладимир Путин
Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
Россия БРИКС иқтисодий шерикчилик стратегиясини амалга оширишга ва ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли йўналишларини ишлаб чиқишга кўмаклашади.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Россия халқаро валюта-молия тизимида БРИКС мамлакатлари роли ошиши ва миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш тарафдори. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин БРИКС саммитида онлайн нутқ сўзлаётиб маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия БРИКС иқтисодий шерикчилик стратегиясини амалга оширишга ва ҳамкорликнинг янги узоқ муддатли йўналишларини ишлаб чиқишга кўмаклашади.
“Улар орасида халқаро валюта-молия тизимида давлатларимиз ролини ошириш, банклараро кооперацияни ривожлантириш, миллий валюталардан фойдаланишни кенгайтириш ва солиқ, божхона, монополияга қарши курашишда ҳамкорликни чуқурлаштириш ўрин олган”, - деди Путин.
Эслатиб ўтаимз, аввалроқ Путин БРИКС ҳудудида доллардан воз кечиш (дедолларизация) ортга қайтмас жараёнга айланиб бораётганини маълум қилгани хабар қилинган эди.
22-24 август кунлари Жанубий Африканинг Йоханнесбург шаҳрида БРИКС саммити бўлиб ўтмоқда. У ерга Хитой, Ҳиндистон, Бразилия етакчилари ташриф буюрган. Россия номидан эса мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашмоқда. Россия президенти Владимир Путин эса саммитда онлайн иштирок этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0