Ўзбекистон пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи бўлди

© Пресс-служба хокимията г. ТашкентФирдавс Ботиров
Фирдавс Ботиров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
Миллий паралимпия қўмитаси хабарига кўра, дунё биринчилигида иштирок этган 7 нафар ўзбекистонлик спортчининг барчаси совринли ўринларни эгаллади.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон Дубай шаҳрида (Бирлашган Араб Амирликлари) ёшлар ўртасида ўтказилган пара пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Миллий паралимпия қўмитаси хабарига кўра, дунё биринчилигида иштирок этган 7 нафар ўзбекистонлик спортчининг барчаси совринли ўринларни эгаллади.
Хусусан, Охунжон Мусурмонқулов, Умиджон Арзиметов, Рухшона Ўктамова ва Жасурбек Йўлдошевлар олтин, Фирдавс Ботиров кумуш, Дилдора Нуриллоева ҳамда Умида Ражапова бронза медалига сазовор бўлди.
“Таъкидлаш керакки, ёшларимиз ушбу жаҳон чемпионатида 7 та медаль билан умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритишди”, - дейилган хабарда.
Умумжамоа ҳисобида Қозоғистон иккинчи, Озарбайжон эса учинчи ўринни эгаллаган.
Янгиликлар лентаси
0