Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида ҳеч қандай муаммоли масалалар йўқ — Мирзиёев

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот беришди.
Шавкат Мирзиёев ва  Илҳом Алиев оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот беришди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
Олий даражадаги музокаралардан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот беришди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида ҳеч қандай муаммоли масалалар йўқ. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан оммавий ахборот воситалари вакиллари учун берган баёнотида маълум қилди.
Олий даражадаги музокаралардан сўнг Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот беришди.
“Сайловдан кейинги биринчи ташрифимни айнан Озарбайжонга амалга ошираётганим рамзий маънога эга. Бу икки томонлама ҳаморлигимиз энг юксак даражага чиққани, яқинлашишга ўзаро интилиш борлиги, шериклик учун кенг имкониятлар мавжудлигидан далолат беради”, - деди президент.
Президентнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасида ҳеч қандай муаммоли масалалар йўқ.

“Биз қардош халқларимиз манфаатлари йўлида катта салоҳиятдан самарали фойдаланишнинг янги имкониятлари ва механизмларини излаш долзарб эканига урғу бердик", - деди давлат раҳбари.

Олий даражадаги учрашувлар чоғида кўп қиррали шерикликнинг асосий йўналишлари белгилаб олинди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот беришди.
Президенты Узбекистана и Азербайджана выразили удовлетворение плодотворными итогами переговоров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот беришди.
Давлат раҳбарлари савдони кўпайтириш, саноат кооперацияси ва логистика инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида эътибор бердилар. Автомобилсозлик, металлургия, энергетика, қишлоқ хўжалиги, электротехника, тўқимачилик, туризм ва бошқа тармоқлардаги йирик лойиҳалар муҳокама қилинди.

“Шунингдек, янги логистика занжирларини ривожлантириш ва инфратузилмани барпо этиш, юк ташиш ҳажмини ошириш бўйича лойиҳаларни амадга оширишга келишиб олинди”, - дейилади хабарда.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг яна бир драйвери сифатида икки мамлакат ҳудудларининг имкониятлари максимал даражада ишга солинади. Ҳокимлар ва маъмуриятлар раҳбарлари янги кооперация лойиҳалари ва гуманитар алмашинувни илгари суриш учун жойларда мунтазам учрашадилар.
Музокараларда маданият соҳасидаги алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Маданият ва кино кунлари, ижод ва илм-фан арбобларининг учрашувлари мунтазам ўтказиб бориладиган бўлди. Жорий йилда Ўзбекистонда биринчи Ўзбекистон-Озарбайжон ёшлар форуми ташкил этилади.
Етакчилар Бирлашган Миллиатлар Ташкилоти, Туркий давлатлар ташкилоти, МДҲ, ЕХҲТ, Қўшилмаслик ҳаракати ва бошқа кўп томонлама институтлар доирасида ҳам самарали мулоқотни давом эттиришга аҳдлашикелишиб олишди.
Янгиликлар лентаси
0