“Meykin Asia” III халқаро фестивалида ўзбекистонлик хонанда совриндор бўлди

© Министерство культуры и туризма“Meykin Asia” III халқаро фестивалида ўзбекистонлик хонанда совриндор бўлди
“Meykin Asia” III халқаро фестивалида ўзбекистонлик хонанда совриндор бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
Фестиваль “Турксой” Халқаро турк маданияти ташкилоти томонидан ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Жорий йилнинг 17-21 август кунлари Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятида 17-35 ёш оралиғидаги эстрада хонандаларининг “Meykin Asia” III халқаро фестивали ўтказилди. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Фестиваль “Турксой” Халқаро турк маданияти ташкилоти томониданўтказилди.
Унда Қирғизистон, Қозоғистон, Словения, Македония, Кипр, Озарбайжон, Россия, Венгрия, Босния, Герцеговина, Сербия, Ўзбекистон, Туркиядан ёрқин истеъдодлар иштирок этишди.
Фестивалда Ўзбекистон номидан республика ва халқаро танловлар ғолиби, Ўзбекистон республикаси ДХХ Чегара қўшинлари “Ашула ва рақс” ансамбли артист-вокалисти Сарвиноз Камалова қатнашди. Сарвиноз Камалова фестивалда 2-ўрин ғолиби бўлди.
3-ўрин Касиет Идрисова (Қирғизистон);
3-ўрин Адилкхан Макин (Қозоғистон);
2-ўрин Наде Талевска (Шимолий Македония);
2-ўрин Камалова Сарвиноз (Ўзбекистон);
1-ўрин Руслан Асанкхан (Қирғизистон);
1-ўрин Бегум Текакпинар (Шимолий Кипр Турк Республикаси);
Гран при Аина Кальмаганбетова (Қозоғистон).
Ғолиб ва совриндорлар “Турксой” Халқаро турк маданияти ташкилоти томонидан диплом, медаль ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
Янгиликлар лентаси
0