Маккада кучли бўрон кузатилди — видео

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийМечеть Масджид аль-Харам в Мекке.
Мечеть Масджид аль-Харам в Мекке. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
Шамол реклама тахталари, металл конструкциялар ва ахлат қутиларига ҳам зарар етказган.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Саудия Арабистонидаги Макка шаҳрида тезлиги 80 км/соатдан юқори бўлган шамол содир бўлди. Шамол одамларни оёқдан йиқитиб, оғир металл конструкцияларни ағдариб юборди, дейилади РИА Новости хабарида.
“Муқаддас пойтахтга урилган шамол тезлиги 80 км/соатдан ошди”, - деган Саудия Миллий метеорология маркази вакили Ҳусайн ал-Қаҳтаний.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилган видеотасвирларда Саудия Арабистони фуқаролари ва хорижлик зиёратчиларни момақалдироқ пайтида кучли шамол учириб кетгани кўрсатилган. У шунингдек, реклама тахталари, металл конструкциялар ва ахлат қутиларига ҳам зарар етказган.
Ноқулай об-ҳаво фонида Макка провинцияси расмийлари ижтимоий тармоқларда қироллик мактаблари, коллежлари ва университетларида дарсларни масофавий форматга ўтказишни эълон қилди.
Янгиликлар лентаси
0