Илон Маск Зеленскийни беадаблик учун қандай жазолагани ошкор бўлди

© AFP 2023 / Ludovic MarinИлон Маск
Илон Маск - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
"The New Yorker": Маск Зеленскийнинг ҳужумидан кейин "Starlink"ни ўчириб, Украина қуролли кучларини жазолади.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Америкалик миллиардер ва "SpaceX" компанияси асосчиси Илон Маск "Starlink"ни ўчириб, Украина Қуролли кучларини жазолади. Бу ҳақда РИА Новости "The New Yorker" нашрига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Владимир Зеленский Илон Маскнинг мамлакатдаги можарони тинч йўл билан ҳал қилиш режасига салбий муносабат билдирганидан кейин Маск Украина Қуролли кучларига берилган "Starlink" алоқа терминалларини ўчириб қўйган.
Ўтган йилнинг октябрь ойида Маск твиттерда Россия билан кенг кўламли уруш бўлган тақдирда Украинанинг ғалаба қозонишига шубҳа билан қарашини ва томонларни тинчликка чақиришини ёзган эди.
У можарони ҳал қилиш бўйича ўз қарашларини таклиф қилди. Режа Донбассда "БМТ назорати остида" "такрорий овоз бериш"ни назарда тутган: Қримнинг "1783 йилдан бери (Хрушёв хатосидан олдин) бўлгани каби Россиянинг расмий қисми" сақланиши, Қримга сув таъминоти кафолатлари ва Украинанинг нейтрал мақоми.
Бунга жавобан Зеленский уни Москвани ёқтиришда айблади.
Нашрнинг ёзишича, шундан сўнг Маск “жанг майдонида кимни қўллаб-қувватлашини кўрсатган”. Бир пайтлар фронтнинг жанубий йўналишидаги Украина қўшинлари тўсатдан алоқасиз қолган, дейилади мақолада.

“Биз алоқа чизиғига жуда яқин эдик ва бу чегарани кесиб ўтдик. Шундан сўнг "Starlink" ишламай қолди. Бунинг оқибатлари дарҳол пайдо бўлди. Алоқа узилди, бўлинмалар изоляция қилинди”, - деди Николай исмли аскар газетага.

Ҳарбийларнинг сўзларига кўра, украиналик қўмондонлар радио бандини ушлаш ва алоқани тиклаш учун жанг майдони бўйлаб ҳаракатланишга мажбур бўлган.

“Starlink”нинг ўчирилиши натижасида Украина Қуролли кучларида тартибсизлик бошланди, - деди у.

"Starlink" — бу дунёнинг исталган нуқтасида интернетга кенг полосали уланишни таъминлаш учун мўлжалланган сунъий йўлдош тармоғидир. 2018 йилдан буён лойиҳа Илон Маскга тегишли "SpaceX" компанияси томонидан амалга оширилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0