https://sputniknews.uz/20230823/hindiston-dunyoda-birinchi-bolib-oyga-kosmik-kemani-muvaffaqiyatli-qondirdi-38152637.html
Ҳиндистон дунёда биринчи бўлиб Ойнинг жанубий қутбига космик кемани қўндирди — видео
Ҳиндистон дунёда биринчи бўлиб Ойнинг жанубий қутбига космик кемани қўндирди — видео
Sputnik Ўзбекистон
Ҳиндистон дунёда биринчи бўлиб Ойнинг жанубий қутбига космик кемани қўндирди
2023-08-23T18:33+0500
2023-08-23T18:33+0500
2023-08-23T18:36+0500
қуёш, ой, космос
космос
ҳиндистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/838/53/8385386_0:0:3073:1729_1920x0_80_0_0_f87c8ece8fa66318a5e4f707bb0770d0.jpg
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ҳиндистон дунёда биринчи бўлиб Ойнинг жанубий қутбига космик кемани муваффақиятли қўндирди, қўниш Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти сайти ва унинг YouTube’даги аккаунтида намойиш этилди.Ҳиндистоннинг “Чандраян-3” коинот станцияси 14 июл куни коинотга учирилди ва 5 август куни Ой орбитасига чиқди. Станция Ойга яқинлашиш учун унинг орбитаси Ернинг табиий сунъий йўлдошидан 100 километргача қисқаргунча бир неча маневрлар ўтказди. “Викрам” тушиш модули 17 август куни станциядан ажралиб чиқди ва аввал орбитани тушириш учун иккита операцияни амалга оширган эди."Чандраян-3" миссиясининг ўзиюрар автоматик аппарти Ой юзасининг элементар таркиби ҳақида илғор билимларни тақдим этиши кутилмоқда. Луноход рентген алфа-заррачалар спектрометри ва лазер ёрдамида бошқариладиган спектроскоп билан жиҳозланган.Шунингдек, детекторлар “Викрам” модулига ўрнатилган. ChaSTE қўнувчининг фойдали модулларидан бири қутб минтақаси яқинида Ой юзасининг иссиқлик хоссаларини ўлчаш учун мўлжалланган. Космик кемада қўниш жойи атрофидаги плазмани (ионлар, электронлар) бир ой куни (14 ер куни) давомида ўлчайдиган Рамбҳа-Ленгмюр зонди ва Ой зилзилалари ва микрометеоритлар ҳақида янги маълумотларни тақдим этувчи Ой сейсмик фаоллиги детектори ҳам бор.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/838/53/8385386_0:0:2322:1741_1920x0_80_0_0_9752866ead4507d78dc73f86b6b4b8fc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ҳиндистон дунёда биринчи бўлиб ойнинг жанубий қутбига космик кемани қўндирди
ҳиндистон дунёда биринчи бўлиб ойнинг жанубий қутбига космик кемани қўндирди
Ҳиндистон дунёда биринчи бўлиб Ойнинг жанубий қутбига космик кемани қўндирди — видео
18:33 23.08.2023 (янгиланди: 18:36 23.08.2023) Ҳиндистон дунёда биринчи бўлиб Ойнинг жанубий қутбига космик кемани муваффақиятли қўндирди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Ҳиндистон дунёда биринчи бўлиб Ойнинг жанубий қутбига космик кемани муваффақиятли қўндирди, қўниш Ҳиндистон космик тадқиқотлар ташкилоти сайти ва унинг
YouTube’даги аккаунтида намойиш этилди.
Ҳиндистоннинг “Чандраян-3” коинот станцияси 14 июл куни коинотга учирилди ва 5 август куни Ой орбитасига чиқди. Станция Ойга яқинлашиш учун унинг орбитаси Ернинг табиий сунъий йўлдошидан 100 километргача қисқаргунча бир неча маневрлар ўтказди. “Викрам” тушиш модули 17 август куни станциядан ажралиб чиқди ва аввал орбитани тушириш учун иккита операцияни амалга оширган эди.
"Чандраян-3" миссиясининг ўзиюрар автоматик аппарти Ой юзасининг элементар таркиби ҳақида илғор билимларни тақдим этиши кутилмоқда. Луноход рентген алфа-заррачалар спектрометри ва лазер ёрдамида бошқариладиган спектроскоп билан жиҳозланган.
Шунингдек, детекторлар “Викрам” модулига ўрнатилган. ChaSTE қўнувчининг фойдали модулларидан бири қутб минтақаси яқинида Ой юзасининг иссиқлик хоссаларини ўлчаш учун мўлжалланган. Космик кемада қўниш жойи атрофидаги плазмани (ионлар, электронлар) бир ой куни (14 ер куни) давомида ўлчайдиган Рамбҳа-Ленгмюр зонди ва Ой зилзилалари ва микрометеоритлар ҳақида янги маълумотларни тақдим этувчи Ой сейсмик фаоллиги детектори ҳам бор.