Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Генерал Афзалов Суровикин ўрнига тайинланди

© Sputnik / Владимир БарановЗдание Министерства обороны РФ, архивное фото
Здание Министерства обороны РФ, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
Генерал Афзалов Россия Ҳаво-космик кучлари бош қўмондони вазифасини бажарувчи этиб тайинланди — ОАВ.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Генерал-полковник Виктор Афзалов Россия Ҳаво-космик кучлари бош штаби бошлиғи қўмондони вазифасин бажарувчи этиб тайинланди, деб хабар берди РИА Новости агентлигига хабардор манба.

“Россия Ҳаво-космик кучларининг собиқ бош қўмондони Сергей Суровикин ўз лавозимидан озод этилди, Аэрокосмик кучлар Бош штаби бошлиғи, генерал-полковник Виктор Афзалов вақтинча Бош қўмондон вазифасини бажармоқда”, — деди манба РИА Новостига.

Олдин ушбу лавозимда бўлган Сергей Суровикин "Вагнер" гуруҳи билан боғлиқ можародан сўнг ахборот майдонида кўринмай қолган эди. Айрим ОАВлар хабар беришига кўра, Суровикин қисқа муддатли таътилда.
Генерал-полковник Виктор Афзалов Пушкин номидаги ҳаво мудофааси радиоэлектроника олий ҳарбий билим юртининг битирувчиси. 2000 йилда Ҳаво мудофааси ҳарбий университетини, 2010 йилда Бош штаб Ҳарбий академиясини тамомлаган. Ҳаво мудофааси корпусининг зенит-ракета бўлинмалари гуруҳининг жанговар бўлинимаси бошлиғидан штаб бошлиғи - ҳаво кучлари ва ҳаво мудофааси армияси қўмондони биринчи ўринбосаригача бўлган лавозимлар. 2017 йил июль ойида Шарқий ҳарбий округи ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа армияси қўмондони, 2018 йил август ойида эса Россия Аэрокосмик кучлари бош штаби бошлиғи этиб тайинланган.
Янгиликлар лентаси
0