Эртага Юнусободнинг айрим ҳудудларида газ ўчирилади

© Sputnik / Павел ЛисицынГаз плитаси
Газ плитаси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
Маълум қилинишича, эртага соат 10:00 дан 18:00 гача Юнусобод туманининг Юртобод, Шоштепа ва Увайсий маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. Эртага, 24 август куни, Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг айрим ҳудудларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот АЖ” маълум қилди.
Маълум қилинишича, таъмирлаш ишлари туфайли эртага соат 10:00 дан 18:00 гача Юнусобод туманининг Юртобод, Шоштепа ва Увайсий маҳаллаларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Аҳоли хонадонлари сони – 2502 та;
Улгуржи истеъмолчилар сони – 16 та.
Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўраган.
Янгиликлар лентаси
0