Доғистондаги портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган

© Sputnik / РИА Новости / Медиабанкка ўтишМахачкаладаги портлаш
Махачкаладаги портлаш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
"Заправка"даги портлаш оқибатида 35 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. 14 август куни Доғистон пойтахти Махачкала шаҳрида рўй берган портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. Бу ҳақда Доғистон раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Доғистон раҳбари Сергей Меликов йиғилишда Махачкаладаги ёнилғи қуйиш шохобчаси олдида содир бўлган портлаш оқибатида хорижий давлатлар фуқаролари ҳалок бўлганини маълум қилди.
Портлаш оқибатида 35 киши, жумладан, уч бола ҳалок бўлган. 119 киши эса жабрланган.
“Ҳалок бўлганлар орасида тўрт нафар хорижлик фуқаро бор (Ўзбекистон Республикаси), - деди Меликов.”
Қайд этилишича, портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар оилаларига моддий ёрдам кўрсатилади. Ҳалок бўлганлар оилаларига 1 миллион рублдан, оғир даражада жароҳат олганлар оилаларига 400 минг рублдан берилади.
Доғистон раҳбари ҳалок бўлганлар оилаларига моддий ёрдамни тез кунларда кўрсатишни топширди.
Янгиликлар лентаси
0