BRICS давлатлари кенгайиш шартларини келишиб олди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишСаммит БРИКС в ЮАР.
Саммит БРИКС в ЮАР. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.08.2023
Oбуна бўлиш
Жанубий Африка ташқи ишлар вазири БРИКС аъзолари кенгайиш шартларини келишиб олганини маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 23 авг — Sputnik. БРИКС давлатлари иттифоқни кенгайтириш бўйича келишувга эришди, деди Ubuntu Radio эфирида Жанубий Африка ташқи ишлар вазири Наледи Пандор.

“Биз кенгайиш масаласида келишиб олдик, БРИКСга аъзо бўлишни хоҳловчи давлатларни кўриб чиқиш тамойиллари, жараёнларини белгилаб берувчи ҳужжат қабул қилдик”, — деди у.

Маълумот учун, бугунги кунда БРИКС беш давлатни бирлаштиради: Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва ЖАР. Ўз навбатида, 23 давлат иқтисодий блокка қўшилиш истагини билдирган - Жазоир, Аргентина, Бангладеш, Баҳрайн, Беларус, Боливия, Куба, Миср, Эфиопия, Гондурас, Индонезия, Эрон, Қозоғистон, Кувайт, Марокаш, Нигерия, Фаластин, Саудия Арабистони, Сенегал, Таиланд, БАА, Венесуэла ва Ветнам.
2022 йилда БРИКС ташкилотни янада инклюзив қилиш учун аъзо давлатлар сонини кенгайтиришини эълон қилди. Ўшанда иттифоққа камида 19 давлат аъзо бўлишни хоҳлаган эди.
Жанубий Африканинг Москвадаги элчиси Мзувукиле Макетука РИА Новости агентлигига берган интервьюсида айтганидек, ассоциациянинг барча аъзолари кенгайишни маъқуллайди, аммо янги аъзоларни қабул қилиш усулларини аниқлаш зарур, бу масалани биргаликда ҳал қилиш керак.
22-24 август кунлари ЖАРнинг Йоханнесбург шаҳрида БРИКС саммити бўлиб ўтмоқда. Унда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка давлатлари раҳбарлари иштирок этмоқда. Россия томонидан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров иштирок этмоқда. Президент Владимир Путин саммитда видеоконференция орқали иштирок этишини маълум қилди.
Янгиликлар лентаси
0