Украина муҳим ҳудудларини йўқотиши башорат қилинди

© AP Photo / Mindaugas KulbisУкраина президенти Владимир Зеленский 2023 йил 12 июлда Вилнюсдаги НАТО саммитида нутқ сўзлади.
Украина президенти Владимир Зеленский 2023 йил 12 июлда Вилнюсдаги НАТО саммитида нутқ сўзлади. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
Oбуна бўлиш
Америкалик журналист Хинкл: Украина Қора денгиз ва Львовга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Мамлакатда жанговар ҳаракатлар давом этса, Украина муҳим ҳудудларини йўқотади. Бу ҳақда америкалик журналист Жексон Хинкл маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

“Бу можаро қандай якунланишини биламиз. Украина денгизга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлади, Польша АҚШ ёрдамида мамлакат ғарбига бостириб киради, Россия эса ҳарбий мақсадларига эришади”, - дея башорат қилди журналист.

Унинг фикрича, айнан Москва қўшни давлатдаги вазиятни ўз шартлари асосида ҳал қилади.

"Улар доим мендан сўрашарди: "Жексон, буларнинг ҳаммаси қандай тугайди? Мен жавоб берардим: “Россия қандай хоҳласа, шундай”, - деди Хинкл

Журналист, шунингдек, Владимир Путин Ғарб Шарқий Европада ўз мақсадларига эришиш учун нимага боришга тайёрлигини яхши билишини қўшимча қилди.
Янгиликлар лентаси
0