https://sputniknews.uz/20230822/ozbekiston-iiv-akademiyasi-xorijiy-kadrlar-tayyorlash-38079308.html
Энди ИИВ Академиясида хорижий кадрлар ҳам тайёрланади
Энди ИИВ Академиясида хорижий кадрлар ҳам тайёрланади
Sputnik Ўзбекистон
Академияда хорижий кадрлар учун йиллик қабул квоталари президент томонидан белгиланади.
2023-08-22T10:13+0500
2023-08-22T10:13+0500
2023-08-22T13:37+0500
жамият
ўзбекистон
иив
янги қарор
хориж давлатлар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/10/36013284_0:378:2867:1991_1920x0_80_0_0_0eeb0e2f2292bce1fde322cd468ddaf7.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда президентнинг ПҚ–282-сонли қарори қабул қилинди.Ҳужжатга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади.Академияда Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети ташкил этилади.Қарор билан бу бўйича низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, Академияда хорижий кадрларга таълим бериш икки ва кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.Хорижий давлатлар кесимидаги ҳар йилги квота, мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича тақсимот Ички ишлар вазирлиги томонидан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишган ҳолда амалга оширилади.Хорижий кадрларга ўзбек, рус ва инглиз тилларида таълим берилади.Хорижий кадрларни тайёрлаш бакалавриат, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим дастурлари бўйича кундузги таълим шаклида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари бўйича кундузги ва масофавий шаклларда амалга оширилади.Бакалавриат таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга мутахассислиги бўйича малака, белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишони берилади.Магистратура таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга тегишли магистр даражаси ҳамда белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари берилади.Таянч докторантура дастурини ўзлаштирган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган хорижий кадрларга тегишли фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.Қисқа муддатли курсларни тамомлаган хорижий кадрларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар (сертификатлар) берилади.Шунингдек, ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлмаган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга “Академия курсанти” лавозими бўйича пул таъминоти берилади.офицерлик унвонига эга бўлган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга, таълим олиш муддати ва курсидан қатъи назар:
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/10/36013284_589:574:2472:1986_1920x0_80_0_0_f18127ebd1442f9eafa5d299daa88454.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон иив академия хорижий кадрлар қабул квоталари президент
ўзбекистон иив академия хорижий кадрлар қабул квоталари президент
Энди ИИВ Академиясида хорижий кадрлар ҳам тайёрланади
10:13 22.08.2023 (янгиланди: 13:37 22.08.2023) Академияда хорижий кадрлар учун йиллик қабул квоталари президент томонидан белгиланади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари кадрларини тайёрлаш йўлга қўйилади. Бу ҳақда президентнинг
ПҚ–282-сонли қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан Ички ишлар вазирлиги Академиясида хорижий давлатлар ички ишлар органлари (полиция) кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими йўлга қўйилади.
Академияда Хорижий кадрлар билан ишлаш факультети ташкил этилади.
Қарор билан бу бўйича низом тасдиқланди. Низомга мувофиқ, Академияда хорижий кадрларга таълим бериш икки ва кўп томонлама халқаро шартномаларга мувофиқ амалга оширилади.
“Академияда хорижий кадрлар учун йиллик қабул квоталари президент томонидан белгиланади”, дейилади ҳужжатда.
Хорижий давлатлар кесимидаги ҳар йилги квота, мутахассислик ва ўқитиш тури бўйича тақсимот Ички ишлар вазирлиги томонидан Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан келишган ҳолда амалга оширилади.
"Академияга хорижий кадрлар кириш имтиҳонларисиз ўқишга қабул қилинади", деб белгиланган ҳужжатда.
Хорижий кадрларга ўзбек, рус ва инглиз тилларида таълим берилади.
Хорижий кадрларни тайёрлаш бакалавриат, магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим дастурлари бўйича кундузги таълим шаклида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш дастурлари бўйича кундузги ва масофавий шаклларда амалга оширилади.
Бакалавриат таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга мутахассислиги бўйича малака, белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишони берилади.
Магистратура таълим дастурларини ўзлаштирган хорижий кадрларга тегишли магистр даражаси ҳамда белгиланган давлат намунасидаги диплом ва кўкрак нишонлари берилади.
Таянч докторантура дастурини ўзлаштирган ва белгиланган тартибда диссертация ҳимоя қилган хорижий кадрларга тегишли фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаси берилади.
Қисқа муддатли курсларни тамомлаган хорижий кадрларга белгиланган намунадаги гувоҳномалар (сертификатлар) берилади.
Шунингдек, ўқишга қабул қилинган вақтда офицерлик унвонига эга бўлмаган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга “Академия курсанти” лавозими бўйича пул таъминоти берилади.
офицерлик унвонига эга бўлган, бепул асосда таълим олувчи хорижий кадрларга, таълим олиш муддати ва курсидан қатъи назар:
магистратура таълим даражасига мувофиқ келувчи таълим дастури ва докторантура дастури бўйича – “катта инспектор” лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши;
қўшимча касбий тайёргарлик (қайта тайёрлаш ва малака ошириш) дастурларида – “инспектор” лавозими ва унга тенглаштирилган лавозимлар бўйича лавозим маоши тўланади.