Ўзбекистон ва Фаластин ташқи ишлар вазирликлари ҳамкорлик ўрнатди

© Пресс-служба МИД УзбекистанаТашқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Фаластин ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риад Малки билан учрашув ўтказди.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Фаластин ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риад Малки билан учрашув ўтказди. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
Oбуна бўлиш
Бахтиёр Саидов Фаластин ташқи ишлар вазири Риад Малки билан учрашди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Фаластин ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Баённома имзоланди, дея хабар берди вазирлик матбуот хизмати.
Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Фаластин ташқи ишлар ва экспатриантлар вазири Риад Малки билан учрашув ўтказди.
Учрашувда икки халқ ўртасидаги асрлар давомида шаклланган тарихий ришталар кўплаб йўналишларда алоқаларни кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.
Томонлар Ўзбекистон ва Фаластин бозорларини кашф қилишда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакилларини қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини тасдиқлашди.

“Кенг қамровли учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон ва Фаластин ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар тўғрисида Баённома имзоланди”, - дейилади хабарда.

Ҳужжатда икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари, эришиладиган аниқ мақсадлар ва асосий қадамлар белгиланган.
Мазкур ҳужжат ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш йўлида муҳим ўрин тутишига ишонч билдирилди.
Янгиликлар лентаси
0