Москва ва Брянск вилоятларида Украина дронлари йўқ қилинди

© Sputnik / Константин Михальчевский / Медиабанкка ўтишРабота мобильной группы быстрого реагирования в зоне СВО
Работа мобильной группы быстрого реагирования в зоне СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, бартараф этилган терактлар натижасида қурбонлар йўқ.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Москва ва Брянск вилоятларида Украина дронлари йўқ қилинди. Бу ҳақда РИА Новости Россия Мудофаа вазирлигига таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кечаси Москва вилоятида Украинанинг иккита дронини уриб туширди. Брянск вилоятида яна иккитаси бостирилди, қурбонлар йўқ.

“Бугун тунда Киев режимининг учувчисиз учиш аппаратлари орқали терактлар уюштиришга бўлган уриниши бартараф этилди. Ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари томонидан аниқланган ва электрон курашиш тизимлари томонидан бостирилган иккита дрон Брянск вилояти ҳудудида қулаб тушди. Москва вилояти ҳудудида ҳаво мудофааси томонидан иккита учувчисиз учувчи самолёт аниқланди ва йўқ қилинди”, - дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлигининг таъкидлашича, ҳодисалар оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Янгиликлар лентаси
0