Лавров БРИКС саммитида иштирок этиш учун Жанубий Африкага етиб борди – видео

Oбуна бўлиш
БРИКС саммити 22-24 август кунлари Йоханнесбургда бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Жанубий Африка Республикасининг Йоханнесбург шаҳрига етиб борди. Лавров у ерда БРИКС саммитида иштирок этади, деб хабар бермоқда РИА Новости.
БРИКС саммити 22-24 август кунлари бўлиб ўтади. У ерга Хитой, Ҳиндистон, Бразилия етакчилари ташриф буюради. Россия номидан эса мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашади. Россия президенти Владимир Путин саммитда онлайн иштирок этишини маълум қилган.
Саммит кун тартибининг асосий мавзулари ташкилот сафи кенгайиши ва миллий валюталардаги ҳисоб-китобларга ўтиш масалалари бўлиши кутилмоқда.
Бугунги кунда БРИКС Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани бирлаштиради. Сўнгги пайтларда бу ташкилотга аъзо бўлиш истагини билдирган мамлакатлар сони ортиб бормоқда. Аргентина, Эрон, Жазоир, Тунис, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср шулардан жумласидан.
Янгиликлар лентаси
0