https://sputniknews.uz/20230822/fargona-arablar-shaharchasi-38106267.html
Фарғонада “Араблар шаҳарчаси” қурилиши мумкин
Фарғонада “Араблар шаҳарчаси” қурилиши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Фарғона водийсида “Араблар шаҳарчаси” туристик дам олиш маскани барпо этилиши мумкин. Уни саудиялик тадбиркор Юсуф Туркистоний қуришни режалаштирмоқда. Бу туристик масканни Фарғона шаҳри ва Чимён санаторияси ўртасидаги адирликларда 15 гектар ер майдонда барпо этиш мўлжалланмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 3 миллион долларни ташкил этади.
2023-08-22T17:37+0500
2023-08-22T17:37+0500
2023-08-22T17:37+0500
жамият
фарғона
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/397/02/3970274_0:0:1500:844_1920x0_80_0_0_b4bd664ed53049cd11a84bf1f81b6287.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Фарғона водийсида “Араблар шаҳарчаси” туристик дам олиш маскани барпо этилиши мумкин. Уни саудиялик тадбиркор Юсуф Туркистоний қуришни режалаштирмоқда.“Дунё” АА хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси мамлакат туризм инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Юсуф Туркистоний билан учрашув ўтказган.Суҳбат давомида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес-қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.Бу туристик масканни Фарғона шаҳри ва Чимён санаторияси ўртасидаги адирликларда 15 гектар ер майдонда барпо этиш мўлжалланмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 3 миллион долларни ташкил этади.Тадбиркор сентябрь ойида Ўзбекистонга келишни режалаштирган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/397/02/3970274_243:0:1368:844_1920x0_80_0_0_f70b87ed4b9d7267cce57591492c4e0b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фарғона араблар шаҳарчаси
фарғона араблар шаҳарчаси
Фарғонада “Араблар шаҳарчаси” қурилиши мумкин
Бу масканни Фарғона шаҳри ва Чимён санаторияси ўртасидаги адирликларда 15 гектар ер майдонда барпо этиш мўлжалланмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Фарғона водийсида “Араблар шаҳарчаси” туристик дам олиш маскани барпо этилиши мумкин. Уни саудиялик тадбиркор Юсуф Туркистоний қуришни режалаштирмоқда.
“Дунё” АА
хабарига кўра, Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси мамлакат туризм инфратузилмасини ривожлантиришга хорижий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида Юсуф Туркистоний билан учрашув ўтказган.
Суҳбат давомида мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар, иқтисодиётни либераллаштириш ва ташқи савдони ривожлантириш йўлидаги ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилган бизнес-қулайликлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
“Ўз навбатида, Юсуф Туркистоний Ўзбекистондаги бизнесини кенгайтириш ҳаракатида эканлигини маълум қилди. Жумладан, айни пайтда у Фарғона водийсида “Араблар шаҳарчаси” номи остида туристик дам олиш масканини барпо этишни режалаштирмоқда”, - дейилган хабарда.
Бу туристик масканни Фарғона шаҳри ва Чимён санаторияси ўртасидаги адирликларда 15 гектар ер майдонда барпо этиш мўлжалланмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати қарийб 3 миллион долларни ташкил этади.
Тадбиркор сентябрь ойида Ўзбекистонга келишни режалаштирган.