https://sputniknews.uz/20230822/abiturientlar-yakuniy-tanlov-natijalar-mandat-38075372.html
Абитуриентлар учун якуний танлов натижалари эълон қилинди
Абитуриентлар учун якуний танлов натижалари эълон қилинди
Sputnik Ўзбекистон
ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди. Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин. my.uzbmb.uz сайти орқали - my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда; mandat.uzbmb.uz сайти орқали - mandat.uzbmb.uz сайтининг “Бакалавр-2023” бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда;
2023-08-22T06:34+0500
2023-08-22T06:34+0500
2023-08-22T14:10+0500
жамият
ўзбекистон
тест синовлари
имтиҳон
абитуриент
абитуриент — 2023
олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489193_0:245:3072:1973_1920x0_80_0_0_3c68ab41b35f045ac7258448f05a9ed7.jpg
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Абитуриентлар учун якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бўйлаб барча ҳудудларда ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари 13 август куни якунланди. Ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди. Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва имтиҳонлар ўтказиладиган биноларнинг сиғимига қараб 11 кундан 13 кунгача давом этди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/08/02/37489193_159:493:2003:1876_1920x0_80_0_0_bd140638c210ba1020cc38695039d6eb.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мандат mandat якуний танлов натижалари абитуриентлар отм таълим танлов имтиҳон ўзбекистон
мандат mandat якуний танлов натижалари абитуриентлар отм таълим танлов имтиҳон ўзбекистон
Абитуриентлар учун якуний танлов натижалари эълон қилинди
06:34 22.08.2023 (янгиланди: 14:10 22.08.2023) ОТМнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Абитуриентлар учун якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
хабар берди. 2023-2024 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари эълон қилинди.
"Яшил ранг бўлса — давлат гранти, сариқ ранг бўлса — тўлов-контракт, қизил ранг бўлса — талабаликка тавсия этилмаган бўлади", - дейилади хабарда.
Танлов натижаларини 6 хил усулда билиш мумкин.
my.uzbmb.uz сайти орқали - my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда;
mandat.uzbmb.uz сайти орқали - mandat.uzbmb.uz сайтининг “Бакалавр-2023” бўлимига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда;
СМС хабарнома хизмати орқали - 5100 рақамига абитуриентнинг ID рақами юборилганда, мазкур телефон рақамига танлов натижалари бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд);
Телеграм ботлари орқали (абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда) - @e_dtm_mandatbot, @edtm_mandat1bot, @e_dtm_mandat2bot, @e_dtm_mandat3bot, @e_dtm_mandat4bot;
QR -код орқали - Абитуриент рухсатномасининг қуйи қисмидаги ҚР-код (натижани кўриш учун ҳавола) ни сканер қилган ҳолда;
Тест натижалари қайдномаси орқали - шунингдек, тест натижалари қайдномаси олий таълим муассасаларига тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бўйлаб барча ҳудудларда ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари 13 август куни якунланди. Ўқишга кириш учун ҳужжат топширган абитуриентлар сони 948 486 нафарни ташкил этди. Тест синовлари ҳудудлардаги абитуриентлар сони ва имтиҳонлар ўтказиладиган биноларнинг сиғимига қараб 11 кундан 13 кунгача давом этди.