Абитуриент 23: аппелляция бошланди — ариза тўлдириш тартиби

© Unsplash / Helloquence Работа за компьютером
Работа за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.08.2023
Oбуна бўлиш
Бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан аризаларини 10 кун мобайнида қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 22 авг — Sputnik. Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриентлардан апелляция аризаларини қабул қилиш бошланди.
Абитуриент 10 кун мобайнида, 31 августга қадар онлайн тарзда my.uzbmb.uz сайти орқали апелляция аризасини қолдириши мумкин.
Абитуриент апелляция шикояти бериши учун тест синовида иштирок этган ва тест синовидан четлатилмаган бўлиши лозим.

Апелляция аризасини ёзиш тартиби

my.uzbmb.uz сайтига кирган абитуриент “Апелляция шикоятини бериш” бўлимини босиб, ўзининг шахсий кабинетига кириш учун қўлланиладиган маълумотларни киритади.
Сўнг экранда кўринган иккита тугмачадан бирини танлайди:
тест натижаси бўйича апелляция аризаси (тест синовлари натижасидан норози бўлган абитуриент);
бошқа ҳолатлар (тест саволларидан норози ҳамда тест варақасидан хато ва камчиликлар топган абитуриент).
Мазкур тугмалардан бирини танлаган абитуриент “Тасдиқлаш” ва “Сақлаш”ни босиб, ўз аризасини қолдирган бўлади.
Апелляция аризасини юборган абитуриентга уни кўриб чиқиш санаси ва вақти кўрсатилган хабарнома берилади.
Абитуриент хабарномада белгиланган вақтда шахсини тасдиқловчи ҳужжат, хабарнома ва абитуриент рухсатномаси билан Билимни баҳолаш агентлигига келиши керак.
Апелляция шикоятларини кўриб чиқиш 2023 йил 24 августдан бошланади.
Янгиликлар лентаси
0