Хитой БРИКС кенгайиши ғоясини қўллаб-қувватлади

© Sputnik / Антон Денисов / Медиабанкка ўтишСтела БРИКС. Архивное фото
Стела БРИКС. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2023
Oбуна бўлиш
БРИКС саммити 22-24 август кунлари Йоханнесбургда бўлиб ўтади.
ТОШКЕНТ, 21 авг — Sputnik. Хитой БРИКС сафи кенгайишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда мамлакат ТИВ матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилди.
“БРИКС ошкора ва инклюзив механизмни ифода этишига Хитойнинг ишончи ҳамиша комил бўлган. Пекин БРИКС кенгайиши жараёнини қўллаб-қувватлайди ва БРИКС “катта оиласига” тезроқ кўплаб ҳамкорларнинг қўшилишини олқишлайди”, - дейилган хабарда.
БРИКС саммити 22-24 август кунлари Йоханнесбургда бўлиб ўтади. У ерга Хитой, Ҳиндистон, Бразилия етакчилари ташриф буюради. Россия номидан эса мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашади. Россия президенти Владимир Путин саммитда онлайн иштирок этишини маълум қилган.
Бугунги кунда БРИКС Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африкани бирлаштиради. Сўнгги пайтларда бу ташкилотга аъзо бўлиш истагини билдирган мамлакатлар сони ортиб бормоқда. Аргентина, Эрон, Жазоир, Тунис, Туркия, Саудия Арабистони ва Миср шулардан жумласидан.
Янгиликлар лентаси
0