Роскосмос "Луна-25" ҳалокати сабабини маълум қилди

© ГК "Роскосмос""Луна-25" автоматик станцияси
Луна-25 автоматик станцияси - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2023
Oбуна бўлиш
Роскосмос раҳбарининг сўзларига кўра, станция бошқарув двигателлеридан бири кутилганидан кўпроқ вақт ишлаган.
ТОШКEНТ, 21 авг – Sputnik. "Луна-25" ҳалокатининг асосий сабаби йўналишни бошқарувчи двигателларидан бирининг нотўғри ишлаши бўлди. Бу ҳақда “Россия 24” телеканалида Роскосмос раҳбари Юрий Борисов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, станция қўниш олдидан Ой орбитасига чиқмоқчи бўлганида, йўналишни бошқарувчи двигатель тахминан бир ярим баробар кўпроқ вақт давомида ишлаган.

“Афсуски, двигателнинг ўчирилиши кетма-кетлик диаграммаси бўйича одатдагидек содир бўлмади. У вақт чегарасига кўра, режалаштирилган 84 сония ўрнига 127 сония ишлади. Бу аппарат авариясининг асосий сабаби бўлди”, - деди корпорация раҳбари.

Таъкидланишича, бутун тажриба барқарор радиоалоқа зонасида ўтказилди, мутахассислар "кеманинг позицияси ҳақида ҳамма нарсани" билишган.
"Шунга қарамай, 14 соат 57 дақиқада қурилма билан алоқа узилди. Алоқани тиклашга уринишлар муваффақиятсиз тугади. Дастлабки баллистик ҳисоб-китоблар шуни кўрсатдики, тузатувчи ҳаракат тизимининг ғайритабиий ишлаши туфайли қурилма очиқ Ой орбитасига ўтган ва Ой юзасига қулаб тушган", — дея қўшимча қилди Борисов.
Махсус тузилган фавқулодда комиссия аъзолари аллақачон ҳолатга нима сабаб бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.
Роскосмос раҳбарининг сўзларига кўра, "60-70 йилларда тўпланган Ойга қўниш бўйича бебаҳо тажриба, афсуски, йўқолди, "авлодлар ора тажриба алмашиш узилиб қолган". Шу билан бирга, Борисов Ой дастурини тўхтмаслик кераклигига амин.
“Айтганча, ушбу миссиянинг ютуқларидан бири, гарчи у тугалланмаган бўлса ҳам, Лавочкин номли илмий ишлаб чиқариш маркази янги жамоанинг шакллантирилиши бўлиб, у, албатта, ушбу миссия давомида йўл қўйилган барча зарур хатоларни ҳисобга олади ва мен "Луна-26", "Луна-27" ва "Луна-28"нинг келажакдаги миссиялари аллақачон муваффақиятли бўлишига умид қиламан ", - деди у.
© Foto : ГК "Роскосмос"Ойнинг орқа томони "Луна-25" суратга олган Зееман кратери,
Луна-25 сделала первый снимок лунной поверхности. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.08.2023
Ойнинг орқа томони "Луна-25" суратга олган Зееман кратери,
Маълумот учун, сўнгги 50 йил ичида биринчи Россия Ой станцияси Лавочкин номли илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасида яратилди. У 11 август куни Восточний космодромидан “Союз 2.1б” ракетаси ёрдамида коинотга учирилган эди. Парвоз давомида ракета икки марта траэкторияни тўғрилади ва 16 август куни тахминан 100 километр баландликдаги Ой орбитасига кирди. Парвоз давомида станция Ерга илмий асбоблардан олинган маълумотларни, шунингдек, бир нечта фотосуратларни, жумладан, Ойнинг жанубий қутбидаги Зееман кратери суратини жўнатишга улгурди.
21 август куни станция Ойга Богуславский кратерининг кўринадиган томонига қўнади деб тахмин қилинган эди. Миссиянинг асосий мақсади Ернинг табиий сунъий йўлдоши тупроғида муз мавжудлиги учун ўрганиш эди.
Янгиликлар лентаси
0