Туркиядаги велошоссе бўйича мусобақада ўзбекистонлик спортчилар медаллар қўлга киритди

Велотрек - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2023
Oбуна бўлиш
88,2 км масофани ташкил этган пойгада Ольга Забелинская марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Туркияда велошоссе бўйича “Grand Prix Keyseri” мусобақаси бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
88,2 км масофани ташкил этган пойгада Ольга Забелинская марра чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. Учинчи натижани қайд этган Янина Кускова эса бронза медали билан тақдирланди.
Шунингдек, мазкур пойгада стартга чиққан Маргарита Мисюрина 4, Нафосат Козиева 5, Шаҳноза Абдуллаева 8-бўлиб марра чизиғини кесиб ўтишди.
Янгиликлар лентаси
0